Тавсия қиламиз

ҚУРЪОННИ ҲАЖР ҚИЛМАНГ!

Мақолалар access_time5-октябрь 2017, 20:27

 Арабча "ҳажр" сўзи "узоқлашиш", "тарк этиш",…

Кўкат барги сабаб мусулмон бўлди. (ибратли воқеа)

Мақолалар access_time29-май, 02:45

Хожа Абу Ҳафс Кабир (раҳматуллоҳи алайҳ) илмда комиллик даражасига етди.…

ОТА-ОНАСИ ТИРИКЛИГИДА ЖАННАТГА КИРА ОЛМАГАН ОДАМ ҲАҚИДА

Мақолалар access_time24-июль 2017, 15:14

 Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:  "Набий соллаллоҳу алайҳи…

Саҳобалар, тобеъинлар ва салафи солиҳинларнинг қаттиқ қўрқинчдаги аҳволлари баёни

access_time5-апрел, 21:43 visibility1619

Саҳобалар, тобеъинлар ва салафи солиҳинларнинг қаттиқ қўрқинчдаги аҳволлари баёни

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу қўшга деди: Кошки эди эй қўш мен сенинг мисолингдек қўш бўлганимда, инсон бўлиб яратилмаганимда эди, деган муборак сўзлари ривоят қилинган.

Абу Зар ал- Ғифорий розияллоҳу анҳу кесиб ташланадиган дарахт мисоли бўлишни хушлайман, дир эканлар. Таховий ҳазратлари ҳам худди шу мисоли гапни айтганлар.

Усмон розияллоҳу анҳу ўлгандан сўнг қайта тирилтирилмасликни хоҳлайман, деган эканлар.

Оиша розияллоҳу анҳо мутлоқ эсдан чиқариб юбориладиган киши бўлишни хоҳлардим деган эканлар. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Қуръондан бир оят эшитсалар қўрқинчдан бехуш бўлиб йиқиларкан. Инсонлар у кишини касаллигида бир неча кун зиёрат қиларканлар. Бир куни Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ердан бир сомонни олиб қани эди сомон бўлсам, зикр қилинадиган нарса бўлмасам эди. Қани эди мен ўнитиб юбориладиган нарса бўлсам эди. кошки эди мени онам тўғмаганида эди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг юзларида кўп йиғлайверганларидан иккита қора чизиқ пайдо бўлиб қолган эканлар. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу айтган эканлар: Ким Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳнинг ғазабидан кўз юммайди. Яна ким Аллоҳдан қўрқса, хоҳлаган нарсасини қилмайди. Агар қиёмат куни бўлмаганда одамлар бўзилиб хоҳлаган ишини қилиб кетган бўлар эди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг (Изаш шамсу куввирот)дан то (Ва изас суҳуфу нуширот. Таквир сураси 1- 10)оятини ўқиганларида хушидан кетиб йиқилдилар. Бир куни Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бир кишининг ховлисининг олдидан ўтиб кетаётганларида у кишининг намозда Тур сурасини ўқиётганларини эшитиб қолиб тухтадилар. У киши Аллоҳ таолонинг: Инна Азаба Роббика лавақиъ. Ма лаҳу мин дафиъ(Тур сураси 7-8 оятлар)ига келганида эшакларидан тушдилар ва деворга суяндилар ва бир замонлар туриб қолди. Кейин ўйларига қайтди ва бир ой касал бўлиб ётиб қолдилар. Инсонлар у кишини зиёратига келдилар. Лекин улар у кишининг касали сабабини нимадан эканлигини билмадилар.

Али каррамаллоҳу важхаҳу розияллоҳу анҳу бир куни бомдод намозига салом берганларидан сўнг у кишига бир машаққат, қийинчилик етди. У киши қўлларини тепага ва пастга қаратиб сўзладилар: Мен ПайғамбаримизМуҳаммад солаллоҳу алайҳи васаламнинг саҳобаларини кўрганман. Мен уларга ўхшаш бу кунда уларга ўхшаган бирор бир нарсани кўрмадим. Улар хоргин, ранглари сарғайган, кўзларини орасида чанг, ғубор улар худди (амсола ракбил муаз)га ўхшардилар. Дархақиқат улар Аллоҳга сажда ва қиём қилган ҳолда Аллоҳнинг каломини тиловат қилиб кеч қилардилар. Улар пешоналари ва қадамлари ораларида бориб келардилар. Агар тонг оттирсалар яна Аллоҳни зикр қилардилар. Улар худди шамол куни дарахт тебрангани каби тебранардилар. Ва уларнинг кўзлари ёш билан тўларди. Хатто кийимлари хул бўлиб кетарди. Аллоҳга қасамки мен бугун ғафлат билан кеч қиладиганбир қавмга ўхшаб қолдим, деб туриб кетдилар. Ибни Мулжам алайҳи лаъна Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуни ўлдиргунча у кишини кўлганини ҳеч ким кўрмаган. Жаннат башорати берилган расулуллоҳнинг энг яқин саҳобалари бўлган зотлар кўлмаган бўлса, биздай нотовон кишилар кўлиши мумкинми?. Бизлар ўзларимизни жаннатий бўлиш ҳаракатида бўлсак, бепарво бўлмасдан уларнинг йўлларинимаҳкам тутмоқлигимиз керак. Ибодатга палвон бўлишга ҳаракт қилишимиз керак. Биз кўпгина маълумотларни беришга ҳаракат қиламиз зора сизларга фойдаси тегса.

Имрон ибн Хусайн айтаяпдилар: Мен шамолли кунда шамоллар тўзғитиб юборадиган қўм бўлсай эдим.

Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу айтадилар: Қани эди мен бир қўй бўлсам, аҳлим мени сўйиб гўшимни еб юборишса, шурва қилиб еб юборишса.

Али ибн Хусайн розияллоҳу анҳу агар таҳорат қилсалар ранглари сарғайиб кетарди. У кишига унинг аҳли нимага сизга таҳорат вақтида бундай ҳолат етади деб сўради? Сизлар биласизларми? Кимнинг олдида туришлигимни хоҳлаётганлигимни.

Мусо ибн Масъуд айтади: биз агар Саврийнинг олдида ўтирадиган бўлсак у кишининг қўрқинчи ва жазабасидан худди алов атрофимизни ўрагандай бўларди. Суфёнус Саврий ўзи ҳис қилган нарсани бошқаларда ҳам кўрсата олиш ҳолатлари бор бўлган. Кўпгина ўзини олим санайдиган баъзи бир инсонлар бўлбулдай олди- орқасига қарамасдан ҳар бир гапига исбот тариқасида далиллар келтириб ташлашади гўё ҳизбут- таҳрир ваҳобийларга ўхшаб. Ваҳоланки уларнинг бу холатини кўпгина мутааххир уламоларимиз карих кўришган. Яхши бир олим бўлсангиз ўзингизни мутақоддим олимларга ўхшаб бир оят билан ўз таъсирингизни ўтказинг. Агар билсангиз бир оятнинг олтмиш маъноси борлиги тўғрисида кўпгина уламоларимиз келтириб ўтишган. Бизлар улардан илмга амал қилишни ўрганайлик гапиришга шошилмайлик. Сўзимиздан амалимиз кўп бўлсин.

Бир куни Музорулқори : (Ҳаза китабуна йантиқу алайкум билҳаққи: Бизнинг китобимиз сизларга ҳақ билан сўзлайди. Жосия сураси 29 оят)ини ўқиганда Абдулвоҳид ибн Зайд йиғлади ва хушидан кетди. Хушига келганида айтди: Иззатингга қасамки кучим етганича сенга исён қилмайман абадий. Менга тавфиқинг ила тоатингга ёрдам бер, деди. Бу оятлардан таъсирланиш аслида бутун мусулмон кишиларда пайдо бўлиш керак. Бу ҳолат бизларда мавжуд бўлмаганда афсусланишимиз керак.

Мисвар ибн Михрима деган киши хавфининг қаттиқлигидан Қуръондан бир нарсани эшитишга қўввати йўқ эди. у кишининг хузурида қуръондан бир оят ва ҳарф қироъат қилинса қаттиқ қичқириб бир неча кун хушидан кетарди. Хасъам қабиласидан бир киши у кишининг ёнига келиб марям сурасидаги 85-86 оятлардаги ( йавма наҳшурул муттақийна илар- роҳмани вафдан. Ва насувқул мужримийна ила жаҳаннама вардан: у кунда муттақинларни Рохмонни хузурига туда туда қилиб хайдаб борамиз. Ва мужримларни алов ичадиган жойга қўвиб борамиз.) шунда у киши айтдики: мен мужримларданман муттақинларданмасман, деди. Эй қори қайтар менга ўша сўзни, деди. Иккинчи маротаба унга қайтарди бас хушидан кетди ва охиратга рихлат қилди. Бир олимдан мавъиза қилишини илтимос қилишди. У қавм мавъизага бепорволик қилишди. Кейин олим қандилга Аллоҳнинг муҳаббати ҳақида сўзлади. У қандил сувдек ириб ерга тушди. Яна бир марта шу холат кўзатилганда осмондаги кўшга сўзлай кетди. У қўш келиб у воъизнинг олдига келиб қўнди ва бошларини кимирлатиб- қимирлатиб хушидан кетиб питирлаб-питирлаб ўлиб қолди. Аллоҳнинг ошиқлари ўз ошиқларига сўйлайди унга тайёр қалб керак бўлади. Шундай қалб эгалари ўзларининг Аллоҳга бўлган муҳаббатларини у зотлар мисоли катта майдон дунё ҳаётида синаб кўрсин. Агар у хосил бўлмаса ўзини унга тайёрласин ёки ҳеч бўлмаса бу дунёда Ҳазрати Алидек хеч ўлгунга қадар кўлмасликка кўч ғайрат йиғсин. Ҳар бир келтирилган нарсаларни ёддингизда тутинг ва амалини ҳар куни ўзингизда синаб кўринг. Шояд охирги умримиз шу билан тамом топса.

Йиғлоқи Яҳёнинг хузурида (Агар кўрсанг ўз Роббиларининг хузурида тухтатилганини. Анъом 30 оят) ўқилганда қаттиқ қичқириб юборди ва турт ой касал бўлиб қолди. У кишини Басра атрофидан кўришга келадиган бўлиб қолди. Қаранг! улар ўз қалбларини шундай холатга тарбиялаб борганлар. Қалблари оғриқлик гапларни эшитса жигарлари эзилиб кетадиган даражага келган. Қуръонда қанча жойларида хатто жонингизди ҳам суғуриб оладиган даражадаги сўзлар тўлиб тошган. Аллоҳ огоҳлантирмоқда, эслатма бермоқда, тушунтирмоқда, ақли хушунгларни йиғинглар демоқда. Билингларки! Қанча нематлар кўп бўлса шунча жавоби кўп бўлади. Бунга мисол Оиша онамиз олдиларида бор йўғи икки таом бўлганда қаттиқ маюсланиб Расулулллоҳнинг қоринлари бир умр туймасдан ўтдилар. Нематнинг кўплиги яхшилик аломатимас деган маънодаги сўзни айтганлар. Пайғамбарлар, саҳобалар, тобеъинлар, тобаъ- тобеъинлар ва барча расулуллоҳ йўлларини маҳкам ушлаган олимлар биронтаси қоринлари тўймасдан кунларини ўтказган ва шу сабабли улуғ мартабаларни босиб ўтишган. Бизлар оддий рўза рамозонда рўза тутамизу қорнимиз қоппайиб чиқамиз. Қайтамга рўзадан олдин оғирлигимиз ундан анча пас бўлади. Нимага чунки биз рўзада абиддаги овқотимизни кечги ифторликда ортиғи билан еб тўлдирамиз яна камини саҳаргача тўлдирамиз. Қарабсизки очқоб қоламан деган қўрқув сизга ўз миёридан ҳам кўп авқотни истимол қилишга ўндайди. Бир киши мусулмон бўлганида расулуллоҳга ҳабар берилди. У киши олдин кўп истемол қиларди. Ҳозир қорни тўймасдан тухтатаяпди, деб хабар беришганда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Мусулмон киши бир қорин билан, кофир инсон етти қорин билан таомланади деганлар. Сиз агарчи мусулмон бўлсангизда лекин кофирларнинг сифати сизда топилса, нима бўлади буни ҳам уйлаб кўриш керак.

Молик ибн Динор айтади: мен Байтуллоҳни тавоф қилаётган эдим ёнимда Каъба пушнинг астарига осилиб олиб ибодат қилаётган кичгина чури қизчани кўрдим. У айтарди: Я Роббим қанчадан қанча шаҳватлар бор ўз ўрнига кетдию лекин унинг машаққатлари қолди. Я Роббим Сенинг учун одоб ва уқубат ҳам бор. Агар одоб ҳам уқубат ҳам бўлмаса дўзоҳ ҳам бўладими? Деб йиғлади. Шу туришида то бомдоднинг қуёши чиққунча дуо қилиб турди. Шунда Молик ибн Динор мен ўша ҳолатни кўрганимда қўлимни бошимга қўйиб кичқириб дедимки: эй Молик онанг сени йўқотсин.

Тошкент ислом институти “Диний фанлар” кабинет мудири ва Юнусобод тумани “Мирза Юсуф” жомеъ масжиди имом ноиби Уролназар Мустофо тайёрлади.

 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР