Тавсия қиламиз

ЖАҲОН МАЙДОНИДА БУЮК ВАТАНДОШИМИЗ ЭЪТИРОФИ

Мақолалар access_time23-сентябр 2017, 15:26

Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинким, буюк алломалар юрти бўлмиш жаннатмакон…

Нега Зам-зам дейдилар? 

Мақолалар access_time17-апрел 2017, 15:13

Беадад шукрлар бўлсин-ки мустақиллик шабадаси эсиб, ёд ғоялардан юз ўгирдик.…

Оиласини боқиб, хотинига тутқазаётган бир ҳар бир луқма таом учун эркак киши албатта савоб олади.

Мақолалар access_time15-феврал, 16:42

 эр хотинни турар жой билан таъминлашидир. Аёлнинг ўзига алоҳида хона…

Ҳар бир нарсани ўз ўрнига қўйиш адолатдир, ўз ўрнига қўймаслик эса зулмдир

access_time11-апрел, 22:04 visibility50

    Кўплаб Ҳиндистон уламоларининг пири бўлмиш Ҳожи Имдодуллоҳ роҳимаҳуллоҳ аввал Ҳиндистонда яшаб, сўнгра Маккага ҳижрат қилиб, Маккада яшаганлари учун Маккий тахаллусини олганлар. Ана шу зот – Ҳожи Имдодуллоҳ Маккийнинг машҳур гаплари бор. У зот: «Мақсадимиз разолатни изола қилиш эмас, балки имола қилишдир», деганлар. Бунинг маъноси шуки, биз инсон қалбидаги разолатларни бошлаб берадиган ҳисларни йўқотишга буюрилмаганмиз. Бизнинг мақсадимиз ана шу ҳисларни яхшиликка йўналтиришдир. Масалан, бир қотиллик юз берди. Қотилликка ғазаб сабаб бўлди. Бир одам ғазаб устида бировни ўлдириб қўйди. Бизнинг асл мақсадимиз ўша ғазабни йўқотиш эмас экан, балки ўша ғазабни яхшиликка, фойдага буриш экан. Зеро, биз бу ғазабни батамом йўқотиб юбора олмаймиз. Ғазаб умуман бўлмаса, одам инсон суратидаги ҳайвонга айланиб қолади. Ўз ўрнида ғазаб ҳам керак. Ғазабни куфрга, шайтонга, ёмон йўлга бошловчи нафсга қарши қаратиш керак. Худди шунингдек, мақсад шаҳват ҳиссини йўқотиш бўлиши керак эмас экан. Шаҳват бўлмаса, оила қурилмайди, инсон туғилмайди, насл давом этмайди, бу эркакларга ҳам, аёлларга ҳам зулм бўлади. Лекин шаҳват бор экан деб, зино қилиш керак эмас, балки шаҳватни ҳалол йўл билан қондириб, покиза насл қуришга ишлатиш керак. Биз шаҳватни бутунлай йўқотишга буюрилмаяпмиз, балки уни жиловлаб, тўғри йўлда ишлатишга буюриляпмиз. Инсонга берилган ҳар қандай ғариза ҳам шундай. Масалан, рашкда ҳам шундай. Рашк бўлмаса инсон нимага айланишини ҳаммамиз яхши биламиз, лекин рашк ҳаддан ошиб кетса ҳам яхшилик бўлмайди. Демак, юқоридаги қоидага биноан, инсон рашкни бутунлай йўқотишга буюрилмади, балки уни ўз ўрнига қўйишга буюрилди. Ҳар бир нарсани ўз ўрнига қўйиш адолатдир, ўз ўрнига қўймаслик эса зулмдир.  
Шу ўринда бир мисол. Машойихларимиз айтадиларки, ҳижрий 286 йилда Афғонистондаги Рай шаҳрининг қозиси Мусо ибн Исҳоқнинг ҳузурида маҳкама бўлди. Маҳкамага бир эр-хотин ва гувоҳлар ҳозир бўлишди. Хотин «Эрим менга 500 динор маҳр бериши керак эди, шу маҳрни бермади», деб иддао қиляпти, эри эса буни инкор қиляпти. Шунда қози Мусо ибн Исҳоқ аёлга «Вакилларинг, гувоҳларинг борми?» деди. У «Ҳа, бор», деди. Ўртага гувоҳларни чиқаришди. Одамларни танитиш қисми бошланди. Гувоҳ аввал аёлни таниши керак эди. Қози унга «Бу аёлга разм сол», деб буйруқ қилди. Шариатда маҳкамада гувоҳликка ўтиш учун эркак номаҳрам аёлга қараши мумкин. Қози шу буйруқни айтган эди, эр «Нима қиляпсизлар?» деб, ўрнидан туриб кетди. Мусо ибн Исҳоқ «Иш юриши учун гувоҳ уни таниши керак», деди. Шунда эр: «Мен тан олдим. Ҳақиқатдан ҳам зиммамда бунинг 500 динор маҳри бор. Мен уни бераман, фақат бу маҳкамани тўхтатинглар», деди. Бу эса «Майли, молимдан кечаман, лекин аёлимга номаҳрам тикилмасин» дегани эди.  Бу ҳолатни кўрган аёл инсофга келиб, эрининг рашкини кўриб, қозига «Мен 500 динор маҳрдан воз кечдим. Уни эримга ҳиба қилдим, менга керак эмас», деди. Мана шу маҳкама бутун Ислом оламида машҳур бўлиб кетган.  

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР