Тавсия қиламиз

Келинга_мактуб 

Мақолалар access_time19-январ, 18:46

Эрингиз яхши кўрадиган таомларни ширин  қилиб пиширингки, у уйини соғинсин.…

Ҳадисларнинг табиби

Мақолалар access_time24-апрел 2017, 19:56

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг ташаббуси билан 2017 йилнинг…

Саҳарликни тонгга яқин қилиш.

Мақолалар access_time20-май, 04:01

Саҳарликни туннинг охирги вақтигача яъни, тонггача олиб бориш мустаҳабдир.…

ЎКИНМАНГ! СИЗГА ЕТГАН МАШАҚҚАТЛАР СИЗНИ ОЛИЙЛИКДАН ТЎСА ОЛМАЙДИ

access_time11-апрел, 22:15 visibility269

    Мустафо Амин ўзининг "Ўрта Шарқ ҳақида фикрлар" номли мақоласида бундай дейди: "Беш дақиқалик сабр золимлар зулми, қонхўрлар камчиси ва ёвузлар тажовузига етади. Чунки камчилар тезда тушади, тугунлар ечилади, маҳбуслар озод бўлади, зулм арийди. Фақат сиз шу муддатда чиройли сабр қилиб, кутиб туришингиз лозим бўлади".
 Шеър: 
Дарду кулфат чоҳидан ҳеч йигит чиқмас омон,
Гар Яратган лутфидан бир чораю йўл бўлмаса.
 Риёз шаҳрида Албаниянинг муфтийси билан учрашган бир олим бундай дейди: "У Албанияда даҳриёна тузум даврида йигирма йил оғир жиноят билан айбланиб, қаттиқ тартибли қамоқхонада тутқун бўлган экан. Панжара ортида қийноқларга қарамай беш вақт намозини тўхтатмаган. Атрофидаги бошқа тутқунлар ундан чўчишаркан. У эса матонат, бардош билан сабр қилибди. Ниҳоят унга бахтли кунлар келди - у озод бўлди, кейинчалик Албания муфтийси лавозимига сайланди".
 "Улар (Бадрдан) Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила бирон ёмонликка учрамай қайтдилар" (Оли Имрон сураси, 174-оят).
 Жанубий Африка Республикаси бошлиғи Нелсин Мандила йигирма етти йил қамоқ жазосини ўтаган. У миллатининг ҳурриятини, ҳалқининг зулм, истибод, қаҳр ва хорликлардан озод бўлишини талаб қилиб чиққан эди. У қамоқхонада сабр-бардош билан ўтирди, умидсизликка тушмади, руҳини чўктирмади. Ниҳоят дунёвий орзуси ушалди - юрти, ватани мустабид зулмидан озодликка чиқди. "Ким дунё ҳаёти ва унинг зийнатини истаса, у (каби)ларга амаллари (савоби)ни шу (дунё)да мукаммал берурмиз ва улар унда (дунёда) зиён қилмайдилар" ( Ҳуд сураси, 15-оят).
 "...Агар (урушдан) азоб чекаётган бўлсангиз, улар ҳам ҳудди сизлардек азоб чекмоқдалар. Сизлар Аллоҳдан улар умид қилмаган нарсани умид қиласиз" (Нисо сураси, 104-оят).
 Шеър:
Ҳар кунимда саломатлик мендан ўтар шижоатда,
Сабот ила турар доим эзгу мақсадли ҳолатда.
 "Агар сизларга (Уҳудда) жароҳат (мағлубият) етган бўлса, у қавмга ҳам (Бадрда) худди шундай жароҳат (мағлубият) етган" (Оли Имрон сураси, 140-оят).

"Ўкинма" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР