Тавсия қиламиз

Мунофиқ Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулнинг давомчиси Озодлик радиосининг жанозаси ўқилди

Мақолалар access_time9-март, 20:46

Раддия Бу баёнотни беришга мажбур бўлдик. Бермасак бўлмайди, чунки ўтган…

МИССИОНЕРЛИК КЕЛТИРИБ ЧИҚАРАДИГАН ОФАТЛАР

Янгиликлар access_time10-март 2017, 17:56

Бугунги кунда кишилик жамияти ривожига кучли таъсир кўрсатаётган, унга ўзига…

Одамларга зарур

Мақолалар access_time8-январ, 13:29

Бир куни бойлик, меҳр, муҳаббат, қувонч тўрталаси ўзаро жам бўлиб ўтирса,…

МУСИБАТ АҲЛИДАН ИБРАТЛАНИНГ

access_time14-апрел, 20:10 visibility403

 Ўнг ва чап томонингизга боқинг, жабрдийдаларни кўрасиз. Ҳар уйда оҳ-воҳ ва ҳар ёноқда кўзёш, ҳар водийда мазлумлар бор. Мусибатзада қанча кўп бўлса, шунча сабр қилувчи ҳам бор. Жабрдийда фақат сиз эмас, аксинча, бошқаларга қараганда мусибатингиз оз. Йиллар мобайнида тўшакка михланиб, ўнг ёки чап томонига ағдарилиб, оғриқдан инграйдиган, дард сабабли бор овози билан дод солувчиларнинг саноғи йўқ.
 Кўп йиллардан бери қуёшни кўрмай, зиндонбанд қилинган маҳбуслар бор. Гуллаган, яшнаган ёшлик даврларида жигаргўшаларидан ажраган эркак ва аёллар ҳам кўп учрайди. Қанчадан-қанча бахтиқаро, қарзга ботган, мусибатга дучор бўлганлар бор.
 Демак, шулардан ибрат олиш вақти етди. Аниқ билингки: бу ҳаёт мўмин учун қамоқхона ҳамда ғам-андуҳ диёридир.
 Эрталаб одамлар билан гавжум бўлган касрлар кечки пайт ҳувиллаб қолмоқда қолмоқда. Қачондир тўкис, соғлом, бадавлат, серфарзанд бўлганлар бир куни келиб, камбағалликка, ўлимга, айрилиққа, касалликка йўлиқмоқда. 
 "...Уларни қандай (ҳалок) қилганмиз ҳам сизларга аниқ маълум эди. Биз сизлар учун (қанчадан-қанча) мисоллар келтирган эдик" (Иброҳим сураси, 45-оят).
 Биласиз, туя ҳеч қачон ўзи тош устига чўкмайди. Аммо ўргатилса, чўкади. Сиз ҳам ўзингизни мусибатларни қабул қилишга ўргатинг. Сизнинг бошингизга тушганларни аирофингиздагилар ва замон чархпалагида сиздан олдин ўтиб кетганларнинг балоларига солиштириб кўринг! Шунда аҳволингиз уларга нисбатан анча енгил, сизга етган мусибатлар игнанинг учидек арзимас нарса эканини биласиз.
Аллоҳ таолога Унинг меҳрибонлиги учун ҳамд айтинг, сизга қолдирганига шукр қилинг, олиб қўйганлари эвазига савоб кутинг ва атрофингиздагилардан ибрат олинг!
Бу борада сиз учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрнак бор. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларига туянинг ичак-чавоқларини ташлашди; икки оёқлари жароҳатланди; юзлари ёрилди; қамал қилиндилар ва ўша пайтда дарахт баргларини ейиш даражасида оч қолдилар; Маккадан қувилдилар; тишлари синди; пок хотинларининг обрўлари топталди; саҳобаларидан етмиштаси ўлдирилди; ҳаётлик чоғларида ўғиллари ва бир неча қизларидан айрилдилар; очликдан қоринларига тош боғладилар; "шоир", "коҳин", "мажнун", "ёлғончи" деган туҳматларга қолдилар, бироқ Аллоҳ у зотни Ўзи асради.
 Булар, шубҳасиз, аниқ мусибатлар ва кичик бўлмаган имтиҳон эди. У зотдан илгари Закариё алайҳиссалом ўлдирилдилар, Яҳё алайҳиссалом сўйилдилар, Мусо алайҳиссалом ташлаб юборилдилар, Иброҳим алайҳиссалом ўтга отилдилар.
Солиҳ салафлар ҳам шу йўлдан бордилар. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўз қонига бўялди, ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу ўлдирилди, ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга найза санчилди, улуғ алломалар қамчиланди, яхшилар ҳибсга олинди, тақводорлар кишанлаб ташланди: "Ёки (эй мўминлар), сизлардан илгари ўтган зотлар мисоли - ибрати сизларга келмай туриб жаннатга киришни ўйладингизми? Уларга бало ва мусибатлар (устма-уст) келиб, шундай ларзага тушган эдиларки, ҳатто Пайғамбар ва имонли кишилар: "Ахир қачон Аллоҳнинг ёрдами келади?" дейишган эди".

"Ўкинма" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР