Тавсия қиламиз

Жаннат

Мақолалар access_time18-феврал, 15:36

Жаннат Сермева бананзорлар, ёйилган соялар, оқар сувлар ва сероб мевалардадирлар.…

Миянинг қудрати

Мақолалар access_time29-май, 02:48

Миянинг қудрати Измирдаги Эгей Университети прфессори Нурсалон Тўйгар миянинг…

ЙУЛДАГИ ОЗОР БЕРАДИГАН НАРСАЛАРНИ ОЛИБ ТАШЛАШ

Мақолалар access_time20-сентябр 2017, 13:43

Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади:  "Эй Аллоҳнинг Расули! Мени…

Интернет одоблари

access_time27-апрел, 14:51 visibility214

"Интернет" сўзи ажнабий тилдаги қисқартирилган жумла бўлиб, тилимизда "халқаро маълумотлар тўри" деган маънони англатади. Аммо бу ном ихтиёр қилинганидан кейин интернетнинг тинмай ривожланиши оқибатида у фақат маълумотлар тақдим ва қабул қилиш билан чекланиб қолмай, бундан ҳам катта ҳажмдаги ишларни олиб боришга хизмат қиладиган бўлиб кетди. Ҳаётнинг барча соҳаларида интернет ёрдамида осонлик, арзонлик ва тезлик фойдалари кўзланадиган бўлди.
 Тассавур қилиш учун биргина мисол келтиришнинг ўзи кифоя қилади, деб ўйлайман. Ҳаво йўли билан сафарга чиқмоқчи бўлган инсон оддийгина чипта олиш учун чиптахонага бориши, навбатда туриб, чипта олиши, агар чипта у истаган кунга топилмаса, ортига қайтиб кетишига тўғри келади. Худди шу иш интернет орқали амалга оширилса, жуда кўп фойда кўрилади, яъни уйда ўтириб, чипта сотиб олинади. Вақти келганда, аэрoпортда учишдан олдин автоматдан электрон чиптасини олади. Бу иш аввалгисига солиштириб кўрилса, вазият аён бўлади. Чиптахонага бориб, овора бўлинмайди. Навбатга турилмайди. Устига-устак, арзонга тушади. Чунки чиптахона биноси, чиптачи, бинони иситиш, совутиш, ёритиш учун кетадиган, йўлкира ва шунга ўхшаш харажатлар тежаб қолинади.
 Бунга ўхшаш фойдалар жуда кўп бўлиб, биз келтирганимиз оддий бир мисол эди. Шунинг учун ҳозирда ҳамма халқлар интернетни ривожлантириш борасида қўлидан келган барча чораларни кўрмоқда. Бу ишга тўғаноқ бўлувчи омиллардан халос бўлиш йўлларини ахтармоқда. Интернетдан фойдаланувчилар кун сайин кўпaйиб бормоқда. Ҳамма ушбу осонлик ва қулайликдан баҳраманд бўлишга ошиқмоқда.
 Аммо шу билан бирга, интернетга боғлиқ муаммолар ҳам кўпайиб ва жиддийлашиб бормоқда. Барча соҳалардаги каби, интернетнинг фойдалари муқобилида зарарлари ҳам кўпайиб бормоқда.
 Интернетда фойдали маълумотлар билан бир қаторда зарарли, бузуқ маълумотлар ҳам тарқалмоқда. Ақийдага путур етказувчи, фоҳишабозлик ва беҳаёликни тарғиб қилувчи, ахлоқсизликни тарқатувчи ва шунга ўхшаш инсон зотига ор келтирувчи ишларни тарғиб қиладиган сайтлар кўпайиб бормоқда. Баъзи одамлар интернет орқали бир-бирига туҳмат қилмоқда ва ҳоказо. Айнан интернет орқали нафақат ахлоқий бузуқликлар, балки сиёсий, ижтимоий, молиявий, илмий ва бошқа кўпгина соҳаларда ҳам жиноятлар содир этилмоқда. Қўпол қилиб айтганимизда, интернет мазкур қабоҳатларни амалга оширишни осонлаштирмоқда.
  Айтиб ўтилган ушбу гаплардан кўриниб турибдики, интернет ҳам икки тарафлама - ҳаи яхшиликка, ҳам ёмонликка хизмат қилиши мумкин нарсага айланди. Бизнинг вазифамиз уни яхшиликка хизмат қилдириб, ёмонликка бошламаслиги чораларини кўриш, унинг зарарларидан четланишга ҳаракат қилишдир. Бунинг учун эса динимизнинг умумий таълимотлари асосида интернетдан фойдаланиш одобларини йўлга кўйишимиз керак бўлади.

"Ижтимоий одоблар китобидан"

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР