Тавсия қиламиз

ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ

Мақолалар access_time15-декабр 2017, 18:08

Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири…

МУСОФИРНИНГ НАМОЗИ

Мақолалар access_time15-апрел 2017, 22:02

Пиёда ўртача юрганда уч кечаю уч кундузлик йўлни босиб етадиган жойга сафарга…

Таҳорат қилиш одоблари

Мақолалар access_time29-июль 2017, 18:48

Бизда таҳорат деб ўрганиб қолинган маълум ва машҳур амал араб тилида "вузуъ"…

ҚАБР АЗОБИ ВА НЕЪМАТИГА ИЙМОН

access_time28-апрел, 22:54 visibility717

 Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар розияллоҳу анҳумдан келган хабарлар асосида қабр азобига - ким шунга лойиқ бўлса ва уни Мункар ва Накирнинг Роббидан, динидан ва набийсидан сўроқ қилишга (иймон келтирамиз). Қабр жаннат боғларидан бир боғдир ёки дўзах чуқурларидан бир чуқурдир.
 Шарҳ: Яъни осий бўлиб, азобга лойиқ бўлганлар учун қабр азоби бўлишига иймон келтирамиз. Мункар ва Накир номли икки фаришта бандадан унинг қабрида туриб Робби, дини ва набийси ҳақида сўроқ-савол қилишига  иймон келтирамиз. Қабр азоби ва унда уч нарса ҳақида сўралиши ҳақ эканига қабр азоби ҳақида келган оятлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан, саҳобалар розияллоҳу анҳумдан собит бўлган хабарлар далолат қилади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қабр жаннат боғларидан бир боғдир ёки дўзах чуқурларидан бир чуқурдир", деганлар.
 Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари бунга далилдир:
 "Ва оли Фиръавнни ёмон азоб ўраб олди. У ўтоловдир. Унга эртаю кеч кўндаланг қилинурлар. Соат қоим бўлганида эса: "Оли Фиръавнни энг ашаддий азобга киритинглар", (дейилур)" (Ғофир сураси, 45-46-оятлар).
 "Уларни ҳалокатга учрайдиган Кунларига йўлиққунларига қадар тек қўй. У Кунда ҳийлалари уларга ҳеч қандай фойда бермас ва уларга ёрдам ҳам берилмас. Ва албатта, зулм қилганларга ундан ўзга азоб ҳам бор, лекин уларнинг кўплари билмаслар" (Тур сураси, 45-47-оятлар).
 "Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур. Аллоҳ золимларни залолатга кетказур" (Иброҳим сураси, 27-оят).
 Ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 
 "Албатта, банда қачон қабрига қўйилса-ю, ундан соҳиблари қайтиб кетса, у уларнинг кавушларининг тақиллаганини эшитиб турганида олдига икки фаришта келиб, уни ўтирғизишади ва (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни назарда тутиб):
 "Бу одам ҳақида нима дер эдинг?" дейишади. Мўмин бўлса:
 "Гувоҳлик бераманки, албатта, у Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир", дейди.
 Унга: "Дўзахдаги ўрнингга назар сол, батаҳқиқ, Аллоҳ сенга уни жаннатдаги ўринга алмаштириб берди", дейилади. У икковини ҳам кўради", деган сўзлари (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).
 Ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 
 "Сизлардан бирингиз ёки бир инсон қабрга қўйилса, унинг олдига қорамтир-зангори рангли икки фаришта келади. Улардан бири Мункар, бошқаси Накир дейилади", деган сўзлари (Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

"Ақийдатут-Таҳовия" шарҳининг талхийси, китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР