Тавсия қиламиз

ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ

Мақолалар access_time20-апрел 2017, 20:26

Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири…

БИРОР КИШИДАН РАҲМАТ КУТИБ ЎТИРМА

Мақолалар access_time23-январ, 17:23

 Аллоҳ бандаларини зикр қилиб Уни эслашлари учун яратди. Бугун махлуқотга…

ЎЗ АЙБИНИ БИЛИШ ЙЎЛЛАРИ 

Мақолалар access_time4-май 2017, 11:53

Аллоҳ таоло бандасига яхшиликни раво кўрса, уни ўз айбини ўзи кўра оладиган…

ҲАҚОРАТЛАР СИЗГА АСЛО ЗАРАР БЕРМАЙДИ

access_time1-май, 12:42 visibility329

"Бас, улардан юз ўгиринг" (Сажда сураси, 30-оят).
"Бас, (шундай экан, жоҳилларнинг азиятларига сабр қилинг ва уларни) чиройли юз ўгириш билан тарк этинг!" (Ҳижр сураси, 85-оят).
 "Бас, (эй Муҳаммад!) Улардан юз ўгиринг ва "Саломатлик бўлсин", денг!" (Зухруф сураси, 89-оят).
 Ҳассон айтади:
Шеър:
Маломатчи қилсаҳақорат, ғавғо.
Аҳмоқ тиш қайраса, қилмасман парво.
 Америка Қўшма Штатларининг собиқ президенти Абрам Линколи шундай дейди: "Менга келган ҳақоратомуз хатларни асло ўқимайман. Уларга раддия ёзиш у ёқда турсин, ҳатто конвертини ҳам очмайман. Сабаби мен улар билан овора бўлсам, халқима ҳеч нарса бера олмайман".
 Демак, маънисиз сўзлар айтувчи ҳақоратчи, пасткаш ва маломатчиларнинг гаплари кимсага зарар бера олмайди. Мусулмон киши уларга эътибор ҳам бермаслиги ёки шижоат соҳиблари ундан таъсирланмасликлари керак.
 Иккинчи Жаҳон уруши вақтида Америка денгиз қўшинлари қўмондони шуҳратпараст киши эди. У ўзига ҳақорат ва сўкишлар ёғдирадиган ходимлари билан биргаликда ишлаб, бундай дер эди: "Бугун менинг ҳақимда жуда катта танқидлар бор. Ёшим улғайди. Ўзимга назар солиб, бир нарсани билдим: гап-сўзлар ғалабани йўққа чиқара олмайди, қўрғон деворларини вайрон ҳам эта олмайди".
Шеър:
Шоирлар мендан не қилишар талаб?
Умрим кетиб борар элликка қараб.
Дилимга жо бўлди ул Масиҳ сўзи,
"Яшангиз, - деган у, - ёвни ярлақаб".
 Бунинг маъноси - душманларингизни кечиринг! Улар умирингиз заволи бўлган ҳиқду адоват, интиқом ва қасосдан саломат бўлсинлар.
 "Улар (мазкур тақводорлар)...одамларни (хато ва камчиликларини) кечирадиганлардир" (Оли Имрон сураси, 134-оят).
 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асирларга: "Кетаверинглар, сизлар озодлар", деганлар.
 "...Бу кун сизларга нисбатан айблов йўқ" (Юсуф сураси, 92-оят)..
 "...Аллоҳ ўтган (ов жиноятлари)ни кечирди" (Намл сураси, 60-оят).

"Ўкинма" китобидан.
Дўстларингизга ҳам эслатинг!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР