Тавсия қиламиз

Бугун сўнгги таровиҳ, сўнгги хатмона…

Янгиликлар access_time24-июнь 2017, 18:58

Бир ой мобайнида масжидларимиз намозхонлар билан, ихлоси баланд покиза қалб…

Ҳамза розияллоҳу анҳу

Мақолалар access_time30-ноябрь 2017, 11:52

Ҳамза розияллоҳу анҳу Уҳуд тоғи этагида теккис жой бўлиб, у ерда Ҳамза розияллоҳу…

Раҳматуллоҳ Сайфуддинов «Ислом ва ақидапараст оқимлар» мавзусида суҳбат олиб бордилар

Янгиликлар access_time10-март 2017, 17:55

2017 йил 13 февраль, душанба куни Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси…

Мусулмон киши ҳамма жойда мусулмон бўлади

access_time10-май, 19:07 visibility96

Иккинчи жаҳон уруши йилларида бўлиб ўтган жуда тасирли воқеа.

Мусулмон одам ҳамма вақт, ҳамма жойда, токи тирик экан, доим мусулмон бўлади, ҳамма жойда мусулмон хулқини кўрсатади – уйда ҳам, кўчада ҳам, ишда ҳам, юришда ҳам, муқим бўлса ҳам, мусофир бўлса ҳам, дастурхон бошида ҳам, таҳоратхонада ҳам, тўшакда ҳам, кўпчилик орасида ҳам, ёлғиз қолса ҳам – ҳар доим мусулмонлик шаънини йўқотмайди. Мусулмон одам ҳатто асирликда, тутқунликда, маҳбусликда ҳам мусулмонлигини сақлаб қолади.  
Шу ўринда қисқача бир тарихий воқеани айтиб бериб, сўзимизга якун ясамоқчиман. 
Бу воқеа Иккинчи жаҳон уруши йилларида бўлиб ўтган. Нидерландлик бир олим китоб ёзиб, ўша китобидан бир мақолани «БиБиCи»га ҳавола қилмагунича дунё бундан бехабар бўлган. Мақолада Смоленск остонасидаги жангларда асир тушган жуда кўп совет аскарлари қаторида 101 нафар ўзбек йигитлар ҳам бўлгани, уларнинг қаҳрамонларча ҳалок бўлгани айтилиб, улар кўмилган манзил кўрсатилган эди. Дўстларимиз бу мақолани ўқигач, унда айтилган жойларга бориб, юртдошларимизни қайтадан данф қилиб, қабрларини обод қилиб келишди.  
Мақолада айтилишича, 1942 йили Смоленск остонасидаги жангларда жуда кўп – мингга яқин совет аскарлари асирга тушиб қолади. Уларнинг орасида 101 нафар ўзбек йигитлари бўлган экан. Асирлар Германия томонидан босиб олинган Голландиядаги Амерсфорт концлагерига олиб келинади. Фашистлар бу асирларни узоқ вақт очлик билан қийнаб, сўнг уларга бир буханка нон ташлаб, итдек талашиб-тортишганини суратга олишмоқчи бўлган экан. Аммо очликдан тинкаси қуриган ўзбек йигитлар ўзларига ташланган нонни олиб, шошилмасдан қошиқ билан 101 бўлакка бўлишган экан. Ҳаммага тенг тақсимлангандан кейингина уларни ўша бир тишлаб келар-келмас нонни ейишган экан. Шу тариқа совет аскарларининг оғир аҳволини суратга олиб, дунёга намойиш қилмоқчи бўлган фашистларнинг режаси амалга ошмай қолган экан. 
Фашистлар турли мақсадларни кўзлаб, асирларга нисбатан ҳар жойда ҳар хил муомала қилишган. Масалан, босиб олинган совет ерларда ёки Шарқий Европада улар ниҳоятда шафқатсиз сиёсат юргизишган, лекин баъзан бошқа жойларда улар анча «бағрикенг» бўлиб қолишарди. Мақолада ҳикоя қилинган воқеа ҳам Ғарбий Европа халқларини советлардан, коммунистлардан нафратлантириш учун ўйлаб топилган бир ўйин бўлган, холос. Шунинг учун улар мингга яқин асирлар ичидан атайлаб ташқи кўриниши европаликлардан ажралиб турган 101 аскарни ажратиб олишган. Эндигина балоғатга етган бу асирлар 1941 йилда армияга олиб кетилган бегуноҳ мусулмон йигитлар эди. Улар ҳали етарли ҳарбий кўникма олиб улгурмай, фронтнинг биринчи қаторига, тиш-тирноғигача қуролланган душманга қарши ташланган.  
Ўйлаган режаси амалга ошмаганидан хуноби чиққан фашистлар аламзадалик билан бу йигитларни кейинги йилнинг баҳоригача очиқ осмон остида, оч аҳволда ушлаб туришган. Йигитлардан 24 нафари очлик ва совуққа чидай олмай, ҳалок бўлишган. Қолган 77 нафарини эса Франциянинг жанубига, гўё иссиқроқ жойларга олиб кетамиз деб алдаб, Утрехт деган шаҳар яқинидаги ўрмонга олиб бориб, ҳаммаларини отиб ташлашган. Бир катта чуқур кавлаб, марҳумларни ўша ерга кўмиб юборишган. Бу қатлиомга гувоҳ бўлиб қолган, ҳозиргача ҳаёт бўлган кишиларнинг айтишича, йигитларимиз ўлимни мардонавор қарши олишган. Афсуски, душманлар асирларга оид барча ҳужжатларни ёқиб юборишган, шу боис ватандошларимизнинг исми шарифлари сақланиб қолмаган.  
Мақола муаллифи – голландиялик журналист Ремко Рейдингнинг айтишича, бу мазлумлардан биргина фотосурат сақланиб қолган. Унда юзидан ўзбеклиги билиниб турган икки асир йигит тасвирланган. Шунингдек, голландиялик бир асир юртдошларимизнинг суратини чизган экан, ана шу суратлардан тўққиз дона сақланиб қолибди. Унда тасвирланган йигитларнинг ҳам қиёфаси ўзбекона, қошлари қалин, юз-кўзлари сизу бизга ўхшайди. 

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР