Тавсия қиламиз

ҲАЖНИНГ НОЗИК СИРЛАРИ

Мақолалар access_time7-август 2017, 16:24

 Аллоҳ таолога етишиш, розилигини топиш учун бутунлай Унинг Ўзини кўзлаган…

НОННИНГ УВОЛИ

Мақолалар access_time15-июль 2017, 16:14

Қадимда бир бойнинг арзанда ўғли бўлган экан. Бир куни у ёзилиб бўлганидан…

ҚЎШНИЛАРНИНГ ҚАДРИНИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК

Мақолалар access_time10-март 2017, 16:59

Сирдарё вилояти юртимиз вилоятлари ичида энг ёши ҳисобланади. Вилоятимиз…

ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА ЭЗГУЛИК ДИНИДИР

access_time12-май, 22:43 visibility186

Бугун 11-май жума куни, соат 10:00 да Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари Институти мажлислар залида “Иқтисодиёт ва менежмент” факультетининг 212 нафар талабаси ўртасида “Талаба-ёшлар ўртасида ёт ғояларга қарши тарғибот ишларини ташкил этишда диний таълимот ва маънавиятнинг ўрни, тинчлик улуғ – неъматдир” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 
Тадбир бошланишида “Иқтисодиёт ва менежмент” факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Жамшид Турдиев кириш сўзи билан тадбирни очиб бериб, тадбир иштирокчилари ва меҳмонларга миннатдорчилик билдириб ўтди.
Тадбирда Юнусобод тумани бош имом-хатиби Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида нутқ сўзлади. 
Имом-хатиб ўз маърузасида, Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари Институти талабаларини юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етишни ва уни асраб авайлашга чақирди. 
Жумладан ўз сўзида Шариатнинг асосий мақсадлари қуйидаги беш нарсага манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этишни назарда тутади. 1. Дин. 2. Жон. 3. Ақл. 4. Насл. 5. Мол.
 Имом Ғаззолий ўзларининг “Ал-Мустасфо” номли усулул фиқҳ илмига оид китобларида шундай ёзадилар:
 “Шариат халойиқнинг динини, жонини, ақлини, наслини ва молини муҳофаза қилади. Ушбу беш аслнинг муҳофазасини ўз ичига олган ҳар бир нарса маслаҳат (яъни манфаат)дир. Бу бешликка зарар етказадиган ҳар бир нарса мафсада (яъни зарар)дир. Ана шу зарарни даф қилиш ҳам маслаҳат (яъни манфаат)дир”.
 Диннинг муҳофазаси жоннинг муҳофазасидан олдин туради. Жоннинг муҳофазаси эса, ақлнинг муҳофазасидан муқаддамдир. Ақлни сақлаш наслдан олдин турса, насл муҳофазаси мол муҳофазасидан юқори туради.
 Агар дин билан жоннинг фақат бирини сақлаш мажбурияти туғилса, жонни фидо қилиб динни сақлаш вожиб бўлади. Шу сабабли босқинчиларга қарши чиқиш фарз қилинган.
 Жон билан ақлдан фақат бирини сақлаш керак бўлганида, ақлни фидо қилиб жонни сақлаш вожиб бўлади. Шу сабабли ўлим таҳдиди билан инсонни ҳаром нарсанинг истеъмолига мажбур қилинса ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳаромни ейиши вожибдир.
 Насл билан молдан фақат бирини муҳофаза қилиш мажбурияти туғилса, молни сарфлаб бўлса ҳам наслни сақланади" –  деб ҳар бирини талабаларга ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берди.
Суҳбат якунида талабалар ўзларининг қизиқтираётган саволлари, таклифлари билан мурожаат қилишди ва саволларига асосли жавоблар олишди. 
Тадбир сўнгида “Мирза Юсуф” жоме масжиди ва Mehrob.uz ижодий жамоаси номидан Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий, Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари Институтига ўз совғаларини топширди.
Маъруза қизғин баҳс ва савол-жавоблар асосида ўтди.

Баҳодир МУҲАММАДИЕВ
“Кулол-Қўрғон” жоме масжиди имом-ноиби
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР