Тавсия қиламиз

МЎЪМИН ҚАЧОН ФАРИШТАЛАРДАН АФЗАЛ БЎЛАДИ?

Мақолалар access_time23-июль, 14:38

МЎЪМИН ҚАЧОН ФАРИШТАЛАРДАН АФЗАЛ БЎЛАДИ? "Мўъмин киши беш ёмонлик ўртасидадир:…

#БИЛАСИЗМИ?

Биласизми access_time29-июнь 2017, 17:37

1.  Энг биринчи рўза тутган инсон Одам алайҳиссалом.  2.  Энг…

СИЙРАТ ВА СУВРАТ

Мақолалар access_time20-июнь 2017, 19:51

Ҳаким зот бошдан кечирганларини ҳикоя қилади: – Мен бир улуғ зотни…

Тарози ҳалоллик меъзони.

access_time22-май 2018, 18:47 visibility1582

 

Қадимдан шарқ бозорлари, хусусан юртимиз бозорлари ўзининг файзу-таровати ҳамда сархил мевалари билан шуҳрат қозонган.

Айниқса, бозорларимизда сотувчи билан истеъмолчилар орасидаги муносабат тўғрилик асосига қурилса, истеъмолда бўлган электрон  тарозиларнинг ишлашида ҳалоллик ва адолат меъзонларига амал қилинса, албатта ўша жойда барака бўлади.

Халқимизда гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек, юртимизнинг айрим  деҳқон бозорларида савдо жараёнларида бўлган электрон тарозиларнинг ўз вақтида “Ўзстандарт” кўригидан ўтказилмасдан ишлаётгани, тегишли сертификатга  эга бўлмаган, яъни шахсий тарозилардан фойдаланиш ҳоллари ҳам учраб турганлиги ачинарли ҳол, албатта.

 Республикамиздаги мавжуд қонунчилик талабларига асосан, бозор маъмурияти  сотувчиларни электрон тарозилар билан тўлиқ таъминлаб бериши лозим. Минг афсуски, бозор раҳбарияти ўз вазифасини бажармаяётгани оқибатида сотувчилар ўзларининг шахсий тарозиларидан фойдаланишга мажбур бўлмоқдалар. Ваҳоланки, бозор ҳудудларида шахсий тарозилардан фойдаланиш мумкин эмас. Шу ўринда Республикамиз миқёсидаги бозорлар юзасидан рақамларга эътиборингизни қаратсак.

Республикамиз вилоятларида жами деҳқон бозорлари сони 253 дона бўлиб,  савдо ўринлар сони 93441 дона, бундан тарози талаб этиладиган савдо ўринлари сони 37159 донани ташкил этади. Ҳозирги кунда дехқон бозорларда жами 16361 дона тарозилардан фойдаланилмоқда.

Вилоят дехқон бозорларида етишмайдиган тарозиларни харид қилиш ва механик тарозиларни янгилаш мақсадида, замонавий электрон тарозиларни 2018 йилда харид қилиш бўйича вилоят хокимликлари томонидан тасдиқланган режалар ишлаб чиқилган.

Тахлил шуни кўрсатаяптику, бугунги кун холатига  Жиззахда (363 донадан 168 дона), Андижонда (65 донадан 21 дона), Хоразмда (727донадан 166 дона), Сурхондарёда (369 донадан 140 дона), Самарқандда (438 донадан 209 дона), Наманганда (285 донадан 124 дона) ва Тошкент вилоятида (346 донадан 210 дона) электрон тарозилар харид қилинган холос.

Вилоят хокимликлари томонидан режага кўра 2018 йилнинг 5-ойида жами 3281 дона электрон тарозиларни харид қилиш белгиланган бўлсада, жорий йилнинг 25 май ҳолатига жами 1672 дона (51 %) харид қилинган халос.

Вахоланки ушбу масалада “Ўзстандарт” агентлиги тизим ташкилотлари томонидан бир неча бор вилоят солиқ бошқармалари, вилоят стандартлаштириш бошқармалари ва вилоят бозор савдо уюшмалари билан биргаликда ишлаб тарозиларни харид қилдириш чорасини кўриш бўйича бир неча бор топшириқлар берилишига қарамасдан мутасадди маъсуллар томонидан  ушбу масалага совуққонлик билан ёндошганлигидан режани ижроси ортда қолмоқда.

  Тошкент шаҳар деҳқон бозорларида ўтказилган ўрганишлар ҳамда  электрон тарозилар билан таъминланишининг  2018 йил 21 май ҳолати бўйича маълумот.

Тошкент шахридаги дехқон бозорларида жами савдо ўринлар сони 18285 тани ташкил этиб, шундан тарози талаб этиладиган савдо уринлари сони 10462 тани ташкил этади. Иккита савдо урни учун 1 дона тарози хисобида, жами 5231 дона тарозилар талаб этилади. Ҳозирги кунда деҳқон бозорларда жами 2569 дона тарозилардан фойдаланилмокда (шундан 1687 дона дехқон бозорлари хисобидаги ва 882 дона сотувчиларнинг хусусий тарозилари). Етишмайдиган тарозилар сони 2662 донани ташкил этмокда.

Тошкент шаҳри худудидаги деҳқон бозорларини Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори талабларидан келиб чиқиб, замонавий электрон тарозилар билан таъминланишига алохида эътибор қаратиб келинмокда.

Бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги ташаббуси билан 2018 йил 15 январда мутасадди ташкилотлар билан хамкорликда “Тошкент шахар дехкон бозорларида етишмайдиган тарозиларнинг ўрнини қоплаш хамда мавжуд механик тарозиларни янгилаш мақсадида замонавий электрон тарозиларни 2018 йил хисобидан харид қилиш буйича режа-жадвали” ишлаб чиқилган.

Мазкур режага асосан, Тошкент шаҳри худудидаги 13 та бозорларни 964 дона замонавий электрон тарозилар билан таъминлаш белгиланган бўлиб, шундан биринчи  ярим йилликда  500 дона режалаштирилган бўлсада, хозирги кунгача 280 дона харид қилинган ёки режа 56 фоизга таъминланган.

Юқоридаги режа-жадвални ижросини таъминлаш мақсадида “Наврўз дехқон бозори”АЖ  томонидан  25 дона  замонавий электрон тарозилар харид қилганлиги, шунингдек  “Фарход  дехкон бозори” АЖ 20 дона, “Чилонзор  дехкон бозори” АЖ 20 дона, “Қора-Қамиш  дехкон бозори” АЖ 30 дона хамда “Авиасозлар   дехкон бозори” АЖ 50 дона. Жами: 120 дона  замонавий электрон тарози харид қилиш бўйича шартнома тузилганлиги маълум бўлди.

Бугунги кунда, “Навруз дехкон бозори” хамда “Қopa-Камиш дехкон бозори” АЖларга тегишли бўлган тарози ва тарози тошлари хамда назорат тарозилари давлат метрологик текширувидан ўтказилмасдан фойдаланилмокда.

Бу эса ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси “Метрология тўғрисида”ги Қонунининг 14, 17-моддалари хамда “Истеъмолчиларнинг ҳукукларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори 1-иловаси 15-банди талабларининг бузилишига олиб келмоқда.

Бугунги кунда, Тошкент шаҳри дехкон бозорларида тарозилар етишмаслиги оқибатида сотувчилар давлат қиёслаш кўригидан ўтказмасдан шаҳсий тарозилардан фойдаланишларига йўл қўйилмоқда.

Жумладан, Авиасозлар 76 дона, Аския 38 дона, Чилонзор 23 дона, Навруз 110 дона, Олой 26 дона, Сиргали 86 дона, Фарход 185 дона, Эски жува 113 дона, Юнусобод 79 дона, Қўйлик; 116 дона, Қора-қамиш 30 дона.Жами 882 дона.

Шунингдек, 882 дона хусусий тарозилардан 139 донаси қиёсланган.

Ваҳоланки Ўзбекистон   Республикаси    Вазирлар   Махкамасининг 2012 йил

28 августдаги 253-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш Қоидалари”нинг 23-бандига асосан бозор худудида факат бозор маъмурияти томонидан тақдим этилган тарозилар ва бошка ўлчов асбобларидан фойдаланиш (турғун савдо шахобчаларидан ташқари) белгилаб ўтилган. Мазкур қарорнинг 66-бандига асосан эса, қоида бузилишига йул қўйган шахсларга нисбатан жавобгарлик белгиланган.

Шунингдек, дехқон бозорларида  харидорларга қулай ва кўринадиган жойларга жами 61 дона назорат тарозилари ўрнатилган.

 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР