Тавсия қиламиз

2017-йилги ҳаж зиёрати ҳақида

Мақолалар access_time21-сентябр 2017, 14:45

Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин, бу йил насиб қилиб, ҳаж ибодатига бориб келдик.…

ҚУРЪОН - МАНМАНЛИК ИЛЛАТИГА ШИФО 

Мақолалар access_time23-сентябр 2017, 15:08

Манманлик инсонни яхшиликдан маҳрум этади. Чунки бурни осмонда кимса одамларни…

Закот беришнинг моҳияти

Мақолалар access_time18-июнь, 16:51

Закот беришнинг моҳияти Закот беришнинг моҳияти шундаки, уни берган кишининг…

Кўкат барги сабаб мусулмон бўлди. (ибратли воқеа)

access_time29-май, 02:45 visibility418

Хожа Абу Ҳафс Кабир (раҳматуллоҳи алайҳ) илмда комиллик даражасига етди. Устози ул зотга ижозат бериб: “Бухорога бориб одамларга панду насиҳат қилинг, тўғри йўл кўрсатинг”, деди. Хожа Абу Ҳафс уйга келиб, бу ҳақда жуфти ҳалолига маслаҳат солди. Заифалари айтдики: “Хожам, шу кунга қадар бирор нарсани эгасидан рухсатсиз еганмисиз?”. Хожа айтди: “Норасидалик вақтимда бир куни оташпарастларнинг кўчасидан борар эдим. Бир гандано (пиёзга ўхшаш кўкат) баргини олиб едим. Сенинг саволинг сабаб шу гуноҳим ёдимга тушди”. Хотини: “Эй Хожа, токи ўша кишининг ҳақи сизда бор экан, сўзингиз халойиққа таъсир қилмас”, деди.

Хожа оташпарастнинг кўчасига югурди. Гандано эгасини топиб, унга ялинди, рози бўлгин, деб илтимос қилди. У рози бўлмади. Хожа айтди: “Ўша гандано барги учун бир танга берайин”. У қабул қилмади. Охири Хожа: “Юз танга берайин”, деди.

Шунда оташпараст: “Эй Хожа, бу гапни сенга ким айтди?” деб сўради. Хожа: “Аёлим айтганди”, деди. Ҳалиги киши: “Мен ҳам бугун хотиним билан машварат қилиб, эртага жавобини айтаман”, деди. Тарсо уйига бориб, хотинига воқеани баён қилди. Хотини: “Бир барг учун сендек кишига бундай тавалло қилса, унинг дини барҳақ экан. У Хожа яна келса, унинг динига кирайлик”, деди. Тарсонинг ҳам кўнгли мойил бўлди. Эртаси куни Хожа борганида, икковлари Хожанинг олдида имон келтирди. Уларни кўриб хеш-ақраболарининг ҳаммаси мусулмон бўлдилар.

Қиссадан ҳисса шуки, дин йўлида илм ўрганиб, Ҳақ йўлида хизмат қилмоқчи бўлган киши аввало олган илмига ўзи амал қилса, унинг сўзи таъсирли, амали баракотли бўлади.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР