Тавсия қиламиз

БИЛАСИЗМИ:Рўзани қуйидаги нарсалар бузади...

Биласизми access_time5-июнь, 13:58

  Рўзани қуйидаги нарсалар бузади:   1. Жинсий алоқа. Бу рўзани…

Инсон қадри

Мақолалар access_time9-май, 18:01

Донишманд халқимизнинг ҳикмати ўлароқ бугунги кун хотира ва қадрлаш куни…

ЖАМИЯТНИ  АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИДАН ХИМОЯ ҚИЛИШДА АЁЛЛАР ЎРНИ

Мақолалар access_time24-май, 19:11

Ҳар бир жамиятни ривожлантиришда, оилани мустаҳкамлашда аёлнинг ўрни катта.…

САЙЙИДА ОИША БИНТИ АБУ БАКР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲОНИНГ ФАЗЛЛАРИ

access_time11-апрел, 19:37 visibility274

Макканинг кўзга кўринган кишиларидан бири бўлмиш Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг Умму Руммон бинти Омир Канония исмли хотинлари бор эди. Бу аёл жоҳилият пайтида Абдуллоҳ ибн Ҳорисга турмушга чиқиб, ундан Туфайл исмли ўғил кўрган эди. У вафот этгандан сўнг Умму Руммонга Абу Бакр розияллоҳу анҳу уйланган эдилар. 
Умму Руммон ҳам Исломга аввалгилардан бўлиб кирган эди. Ана ўша Ислом фидокорлари бўлган эр-хотиннинг оиласи ўша пайтдаги энг муваффақиятли исломий оилалардан ҳисобланар эди. 
Умму Руммон қиз кўрди. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик келганига тўрт-беш йил бўлиб қолган эди. Янги меҳмонга "Оиша" деб исм қўйишди.  
Ўша пайтда мусулмон ота ва муслима онадан туғилган фарзанд нодир эди. Оиша ўшандоқ нодир фарзандлардан бўлиб, исломий оилада ўса бошлади. 
Имом Бухорий Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан қуйидагича ривоят қиладилар: 
"Эсимни таниб, ота-онамни билибманки, икковларини Ислом динини дин тутганларини биламан". 
Исломга фидокор ота-онанинг тарбиясида қизча мурғаклигидан иймонли, тақволи, ихлосли бўлиб ўсди. 
Отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларининг оқсоқоли, у зотнинг энг яқин сирдошлари, у зот билан ёшлигидан бирга ўсган, у зотга биринчилардан бўлиб иймон келтирган, мусулмонлар оз сонли бўлган бир чоғда у зотнинг жонларига оро кирган бир одам эди. 
Онаси ўша пайт муслималарига ўрнак бўладиган Ислом учун фидокор аёл эди. У билиб туриб, турли хавф-хатарларни ўз бўйнига олиб, эри кирган динга кирган вафодор хотин эди. У бошқалардан поклиги ва ихлоси билан ажралиб турарди. 

"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР