Тавсия қиламиз

Зийраклик соддаликни инкор қилмайди, балки ғафлатда қолмасликни англатади

Мақолалар access_time6-ноябрь 2018, 11:12

Абу Бакр Боқилоний роҳимаҳуллоҳ билан Рум подшосининг музокараси. (Таъсирли…

ДАВЛАТ МУЛКИНИ АСРАШ ҲАМ ОЛИЙ ФАЗИЛАТДИР

Мақолалар access_time14-март 2018, 00:17

ДАВЛАТ МУЛКИНИ АСРАШ ҲАМ ОЛИЙ ФАЗИЛАТДИР Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу халифалик…

ИЁС ИБН САЛАМА ҚИССАСИ

Мақолалар access_time14-сентябр 2017, 13:39

Табарий Иёс ибн Саламадан у отасидан ривоят қилади:  "Умар ибн…

Рўза ва Қуръон қиёмат куни бандани шафоат қилади.

access_time29-май 2018, 20:57 visibility619

Имом Аҳмад Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар:  
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рўза ва Қуръон қиёмат куни бандани шафоат қилади. Рўза: «Эй Роббим, мен буни кундузлари таом ва шаҳватлардан тўсган эдим, шафоатимни қабул қил» дейди, Қуръон ҳам «Мен уни кечалари уйқудан тўсган эдим, шафоатимни қабул қил» дейди. Шунда икковининг ҳам шафоати қабул қилинади». 
Дарҳақиқат, кечалари бизни Қуръон уйқудан тўсяпти, биродарлар. Биз Қуръон ўқиймиз деб, Қуръон эшитамиз деб уйқудан кечиб, қоронғида масжидга боряпмиз, икки соатлаб тик туриб келяпмиз. Иссиқ демай, совуқ демай, узоқ демай, йўлкира қиммат демай, эртага ишга боришим керак эди демай масжидга боришга бизни нима мажбур қиляпти? Ҳеч нарса мажбур қилаётгани йўқ. Биз ўзимиз боряпмиз, иймонимиз борлиги учун, савобдан умидимиз борлиги учун, гуноҳларимиз кечирилсин деб боряпмиз.  
Рўза тутишга, Қуръон ўқишга ёки уни эшитишга қобилият берган, илҳом берган, имкон берган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз ҳамдлар бўлсин! 
Имом Насаий Ибн Абдуроҳмандан, у киши оталари розияллоҳу анҳудан қуйидаги бир ҳадисни ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди, унинг қиёмини сизлар учун суннат қилди. Кимки иймон билан, ишонч билан, савоб умидида рўза тутса, кечалари қоим бўлса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳларидан пок ҳолда чиқади». 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР