Тавсия қиламиз

ХХVII-Қорилар мусобақаси натижалари эълон қилинди:

Янгиликлар access_time26-апрел 2017, 16:52

МАРҲАМАТ, XXVII РЕСПУБЛИКА ҚОРИЛАР МУСОБАҚАСИНИНГ ҒОЛИБЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ:…

Қадр кечасининг 7 та аломати.

Мақолалар access_time21-июнь 2017, 17:47

1. Қадр кечасида сокинлик ҳукм суради. Атроф мусаффо, ёруғ, худди сукунатга…

АМАНИНИ ҚУРЪОН КАРИМ БИЛАН ЮВИБ КАФАНЛАНГЛАР ВА ДАФН ЭТИНГЛАР

Мақолалар access_time17-декабр 2017, 12:54

АМАНИНИ ҚУРЪОН КАРИМ БИЛАН ЮВИБ КАФАНЛАНГЛАР ВА ДАФН ЭТИНГЛАР   У «Қуръони…

ОРОМГОҲ АФЗАЛМИ ЁКИ ИЛМ ОЛИШ?

access_time30-май, 18:33 visibility224

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

ОРОМГОҲ АФЗАЛМИ ЁКИ ИЛМ ОЛИШ?

Ҳеч қайси ота-она йўқки, фарзандини яхши кўрмаса, уларнинг камолотини орзу қилмаса, уларнинг ортидан мақтов эшитишни истамаса. Шубҳасиз, ҳар бир ота-она фарзандини икки дунёда саодатли бўлишини хоҳлайди.

Мана, мактабдаги ўқишлар ҳам тугаб, ўқувчилар ёзги таътилга чиқишди. Жуда кўпчилик ота-оналар фарзандларини ёзги оромгоҳларга жўнатадилар. Оромгоҳдан қайтиб, то кейинги ўқув йили бошлангунга қадар, уларни бобо-бувилариники ёки тоға, ҳола ёхуд аммалариникига жўнатиб юборадилар.

Халқимиз араб тилини, хусусан Қуръони Каримни ўрганишга, уни фарзандларига ўргатишга узоқ йиллар муштоқ бўлди. Деярли барчамиз фарзандимни қори қилсам, унинг қори бўлганини кўрсам, деганмиз.

Азиз ота-оналар! Ҳозирги кунда юртимиздаги жуда кўп ўқув марказларида араб тили курслари ташкил этилган. Фарзандларимизни мана шу араб тили курсларига берсак, ёзги таътилда бекор турмасдан, илм олади. Араб тилида бемалол ўқий олгандан кейин масжидлар қошида очилаётган Қуръон курсларига берсангиз, ёки ўзингиз билсангиз, ўргатсангиз ҳам уларнинг дунё ва охирати учун фойдали ишни қилган бўласиз.

Мусулмон ота-она фарзандига динини танитиб, ўргатиб қўйиши шарт. Балоғатга етгандан кейин Қуръони Каримдан намозга яраша сураларни билиш барча мўмин-мўминаларга фарзи айн ҳисобланади. Эртага, Қиёмат кунида фарзандларимиз биздан нима учун дам олиш масканлари, оромгоҳларга олиб бормаганимизни эмас, нима учун зарур одоблар, зарур илмларни бермаганимизни сўраб, даъво қилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганларингиздир”, деганлар.

Ҳозирги имкониятлар Қуръони Каримни ўрганиш, ўргатиш учун айни муддао.

Биз болаларни бутунлай дам олишдан қайтармоқчи эмасмиз. Ниятимиз – уларнинг бўш вақтидан унумли фойдаланиш! Уларни илмга жалб қилиш! Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганларидек: “Ҳар бирингиз ўз қўл остингиздагиларга васий ва масъулдирсизлар. Имом ўз қўл остидагиларга васий ва масъулдир. Эркаклар ўз оила аъзоларига васий ва масъулдирлар, аёллар ўз эрининг уйидаги бор нарсаларга масъулдир”.

Аъзамхон Абдураҳмонов

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР