Тавсия қиламиз

Ўзбекистон Ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этишда намунали давлатлар қаторида

Янгиликлар access_time18-март 2017, 18:06

Ватанимиз мустақилликка эришганидан кейин юртимизда барча соҳаларда тубдан…

"МЎЪЖИЗА" ЁКИ СМС ФИТНАСИ

Мақолалар access_time19-июнь, 13:49

«...агар бу хабарни бешта одамга юборсангиз мўъжиза содир бўлади.»…

Жаннат эшиклари уёқда очиляпти, лекин буёққа ҳам таъсири бор.

Мақолалар access_time20-май, 18:26

Жаннат эшиклари уёқда очиляпти, лекин буёққа ҳам таъсири бор. Таъсири шуки,…

Закот масаласидаги тоифалар

access_time13-июнь, 14:48 visibility381

Закот масаласидаги тоифалар 2 та эмас, 3 та бўлади: закот берувчи, закот олувчи ва уларнинг орасидаги яна битта манзила бор – закот ҳам бера олмайди, лекин закот ҳам ола олмайди. Бундай одам қурбонлик қилиши мумкин, моли нисобга етган, лекин кўпаймаган, камайиб турган. Бу одам закот бермаса ҳам қурбонлик сўйиши вожиб бўлади. Бундай одам закот ола олмайди 
Закотга оид масалалар жуда кўп. Иншааллоҳ карим, вақти, ўрни келганда, кейинги жумаларда бу ҳақида батафсил гаплашиб борамиз.  
Аммо сўзимизнинг охирида Аллоҳнинг карамини бир эсимизга олиб қўйсак. 
Парвардигор субҳанаҳу ва таоло нақадар карамли Зотки, Ўзи бизга мол-дунё беради, сўнг Ўзи берган мол-дунёдан закот бериш, садақа беришга илҳом беради, закотга ажратилган молни беришимиз учун яна Ўзи бизга бир фақирни йўлиқтириб қўяди, сўнг берган закотимизга яна барака ҳам ато этади. Сўнг бунинг ажрини Қиёматда, Ўзига йўлиққан кунимизда биз У Зотдан, У Зот биздан рози бўлиши билан мукофотлайди. Аллоҳ таоло ана шундай карамли Зотдир!  
Шундай экан, Аллоҳ сахийлик қилдими, биз асло бахиллик қилмайлик. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сахий бўлганидек, биз ҳам сахий бўлайлик. Зеро, сахийлар жаннатга яқиндир, дўзахдан узоқдир, улар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг севган бандаларидир. 
Дуо қилайлик, ният қилайликки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барчаларимизни закот берадиган кишилардан қилсин, қўлимизни устун, берувчи қўллардан айлаган бўлсин! 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР