Тавсия қиламиз

Ақлли ЖОРИЯ ... 

Мақолалар access_time1-август 2017, 15:18

Султонлардан бири, бозорда юзта чўрининг баҳосидан ҳам қиммат чўри борлигини…

Рибонинг ҳаромлиги борасида ислом назарияси

Мақолалар access_time23-март 2017, 19:22

Рибонинг ҳаромлигида ислом назарияси мантиқий, ақлий ва шаръий асосланган.…

ВАТАНПАРВАРЛИК

Мақолалар access_time12-январ 2017, 09:48

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Сизу бизга бу жаннатмакон диёрни, буюк алломалар…

ҒАФЛАТ

access_time23-июнь, 18:17 visibility158

   Кўзлари  очиқ,  аммо  кўнгли  уйқуда  бўлган  қанча  одамлар бор,  зотан  сув  ва  тупроқ  аҳлининг  кўзи  нимани  кўра  олади? Аммо  кўнгли  уйғоқнинг  бош-кўзи  ухлаб  ётанда  ҳам,  кўнглида юзлаб кўзлар очилади.
     Бир куни Ҳазрат Мустафо (а.с.) юксаклардан азон товушини эшитди.  Таҳоратини  янгилаш  учун  сув  сўради.  У  совуқ  сув билан  қўлини,  юзини  ювди.  Оёқларини  ҳам  ювиб,  бошмоғини киймоқчи  бўлиб  турганида  бир  қуш  келиб,  бошмоқнинг  бир пойини олиб кетди. У хушсухан пайғамбар бошмоқни эндигина қўлига  олган  эди  қирғий  олиб  қочди.  Қуш  шамолдек  учиб юқорилади, бошмоқни тескари ўгирди, ичидан бир илон тушди. Қоп-қора  илон  эди  у...  Қирғий  бу  ҳаракати  билан  пайғамбарга яхшилик  қилишни  истаган,  Аллоҳнинг  иноятига  сабаб  бўлган эди. Қуш бошмоқни келтириб, “Марҳамат, намозга боравер” деб пайғамбарнинг  олдига  қўйди.  “Бу  ҳурматсизликни  мажбуран килдим,  аслида  мен  ҳам  одоб-ахлоқнинг  нималигини  биламан” Дерди.  Одобсизларча  ҳаракат  қилган,  нафсига  эргашиб  ноўрин фатволар  берганларнинг  ҳолига  вой!  Пайғамбар  шукр  қилди, дедики:  “Биз  буни  жафо  деб  билар  эдик,  Ҳолбуки  вафонинг ўзгинаси  экан!  Бошмоғимни  олиб  қочдинг,  ҳайрон  бўлдим, сиқилдим, сен мени ғамдан кутқараётган экансан, мен эса ғамга ботдим!  Аллоҳ  бизга  барча  ғамларни  кўрсатди,  аммо  шу  тобда ўзим  билан  овора  эдим!”.  Қирғий  “Сен  ғофил  бўлмайсан,  бу сенга  бегона.  Эй  Мустафо,  менинг  ғойибни  кўришим  сендаги билимнинг  аксидан!  Осмондалигимда  бошмоқнинг  ичидаги илонни  кўришим  ўзимдан  эмас,  сендан  маълум  бўлди  менга”, деди. 

Жалолиддин Румий. “Қалб кўзингни оч” китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР