Тавсия қиламиз

Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида

Мақолалар access_time12-май, 22:57

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и Халқимиз учун эзгулик,…

Ғарблик мутафаккирларнинг пайғамбарларимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларидаги тавсифлари

Мақолалар access_time27-ноябрь 2017, 13:22

Инсоният тарихида Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламчалик қавми…

Қалбнинг моҳияти нимадан иборат?

Мақолалар access_time12-сентябр 2017, 14:48

Бу ўта ҳассос мавзуни яхшилаб тушуниб олиш ҳар бир инсон учун жуда ҳам муҳимдир.…

Силаи раҳмни узган ва зулм қилган одам шу дунёдаёқ жазосини ола бошлайди.

access_time24-июнь, 16:45 visibility459

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий алайҳиссалом шундай дедилар: «Қариндошлик алоқасини узишдан ва зулм қилишдан кўра тез уқубат етказадиган ва қолгани охиратга сақлаб қўйиладиган гуноҳ йўқ». 
Зулм нималигини биламиз. Зулм қилган одам шу дунёдаёқ жазосини ола бошлайди. Қайси бир золимнинг ҳаёти билан танишсангиз, албатта жазосини олгани, азобини тортганини, қилган зулмига жавоб берганини кўрасиз. Қанча одамни қон қақшатган бўлса, қанча одамнинг молини тортиб олиб, ўзини қамоқда йўқ қилган бўлса, албатта жазосини олган, оляпти, олади ҳам. Лекин золим одам бу билан қутулмайди, бу дунёдаги уқубатлар охиратдаги жазонинг олдида денгиздан томчидек гап. Охиратда унинг жазоси давом этади. 
Силаи раҳмни узган одам ҳам худди шундай экан. Силаи раҳмни узган одамга ҳам шу дунёнинг ўзида уқубат етиб келар экан, қолгани эса охиратга олиб қўйилар экан. Силаи раҳмни узган одам яшайдиган қишлоқда барака бўлмайди дейишган машойихларимиз. Бир қишлоқда силаи раҳмни узган одам бўлса, шунинг касри-касофати бутун қишлоққа урар экан. Ўша қишлоққа ёмғир ёғмайди, ўша қишлоқда тинчлик бўлмайди, барака бўлмайди, омонлик бўлмайди.  
Бизнинг динимиз ижтимоият динидир, якка шахслар дини эмас. Ижтимоият дини деганимизнинг маъноси шуки, бир одам кўпчилик учун жавоб беради, кўпчилик бир одам учун жавоб беради. Шунинг учун бизда амри маъруф ва наҳйи мункар фарз қилинган. Ҳамма ўзи билан ўзи бўлиб кетаверса, ҳар бир ёмоннинг касофати фақат ўзига урса майли эди. Лекин ҳаётий воқелик бундай эмас. Ёмонлар касрига бало келса, уларга қўшиб яхшиларга ҳам келади. Юртга келган тўй дегандек, бало келса ёппасига келади. Бир қарашда бу иш адолатсизликдек туюлиши мумкин, чунки ёмонларга келган офат яхшиларни ҳам ҳалок қилади. Лекин чуқурроқ тафаккур қилиб кўрилса, бу иш айни адолат экани маълум бўлади. Бир жамиятда Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган ёмон иллат кўпайса, шу юртнинг аҳли илмлари, уламою фузалолари халқни бундан қайтариши, тўғри йўлни кўрсатиши фарз эди. Мана шу фарзга эътиборсиз бўлинса, фарзи кифояни ҳеч ким адо этмаса, бунинг жазоси ўлароқ ўша юртга бало-офатлар келади.  
Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Силаи раҳм қилмаган одам жаннатга кирмайди».  
Бундан ортиқ ваъиднинг ҳожати ҳам йўқ. Силаи раҳмни узган одам жаннатга кирмас экан. Аллоҳ асрасин!  

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР