Тавсия қиламиз

ҲИКМАТ

Мақолалар access_time13-декабр 2017, 20:03

Турмуш қурган ва қурмаганлар ва турмуш қуриш арафасида турганлар ҳамда дўстлар…

Одамларни алдаш, омонатга хиёнат қилиш

Мақолалар access_time14-май, 16:10

    Омонатга вафодорлик иймоннинг бeлгисидир. Агар иймон кeтса,…

Ўзбекистон раҳбарлари — руководители Узбекистана

Мақолалар access_time24-июль 2017, 17:27

Ўзбекистон раҳбарлари — руководители Узбекистана 1). Файзулла Убайдуллаевич…

ДУО – НАЖОТ КАЛИТИ

access_time1-июль, 17:53 visibility358

Дуо ибодатнинг мағзидир. Аллоҳ билан банда орасини дуо боғлайди. Дуо инсоннинг қон-қонига  
сингиб кетган. Эътибор берганмисиз, бошига ташвиш тушган одам биров ўргатмаса ҳам ўз-ўзидан  
Аллоҳга илтижо қилади, оғирини енгил қилишини ўтиниб сўрайди. Мана шу ҳолат дуо қилиш  
инсоннинг асл фитратига хос эканини кўрсатади. 
Инсон ҳаѐтда турли синовларга дуч келади. Шундай пайтда дуо қилишдан ўзга чора тополмайди.  
Мушкул вазиятда қолган одам қўлини самога кўтариб Аллоҳга юкинса, қалби таскин топади. Шунинг  
учун бўлса керак, Аллоҳ таоло Қуръони каримда бандаларини дуо қилишга буюрган: “(Эй инсонлар,) 
Парвардигорингиз: “Менга дуо-илтижо қилинглар! Мен сизлар (қилган дуоларингизни) мустажоб  
қиламан. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр қилганлар яқинда бўйинларини эгган  
ҳолларида жаҳаннамга кирадилар”, деди” (Ғофир сураси, 60-оят). 
Дуо кўплаб касалликлар давосидир. Инсон юрак дардини энг яқин дўстига айтса, қайғусини сал  
бўлсаям унутади, оғир маънавий юкдан халос бўлади. 
Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта  
дуо тушган-тушмаган нарсаларда фойда беради. Шундай экан, Аллоҳнинг бандалари, сизлар ўзингизга  
дуо қилишни лозим тутинглар”, деганлар351 

Банда бошига мусибат тушганда дуо сабабидан Аллоҳ ўша кулфатни аритади ѐки енгиллатади.  
Шунингдек, банда келажакда бошига тушиши мумкин бўлган мусибатлардан ҳам дуо ѐрдамида  
сақланади. 
Руҳиятшунослар таъкидлашича, бирон дарднинг сабабини яқин дўстга айтиш билан кўплаб  
руҳий касалликларни тузатса бўлади. Дардини бировга айтмай ичига ютиб юрса, касаллик баттар  
зўрайиб кетади. Агар инсон қалбидаги дардини Аллоҳга айтса, Ундан ѐрдам сўраса, дили ором олади,  
елкасини тоғдек босиб турган ғам-ғуссалар сал бўлсаям арийди. Чунки киши қалбидаги имони: “Аллоҳ  
сен билан бирга, ундан бирон нарса сўрасанг, албатта беради, бошингга тушган мусибатларни ҳам  
аритади”, деб тасалли бериб туради.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР