Тавсия қиламиз

Рамазон дуо ойи. 

Мақолалар access_time7-июнь 2017, 00:02

Рамазон ойининг ҳар кунида қабул бўладиган бир дуо бор. Расулуллоҳ (соллаллоҳу…

Кўнгиллар зиёси туташган даргоҳ

Мақолалар access_time19-декабр 2017, 20:22

 Олим, алломаларнинг тафаккур оламига сайр этиши киши қалбида эртанги…

ИСТИҚЛОЛ ШУКУҲИ – ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЛИК

Мақолалар access_time31-август 2017, 11:17

ИСТИҚЛОЛ ШУКУҲИ – ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЛИК Яратганга шукрлар бўлсинки,…

Тирикчилик дарди

access_time1-июль, 18:21 visibility125

Бугунги кунда, бу замонамизда аслида инсоннинг вақтини тежаш учун ишлаб чиқарилган воситалар кўплаб ихтиро қилинди. Ер, сув ва ҳаво транспорти узоғимизни яқин қиляпти, алоқа технологиялари эса сарҳад билмас мулоқот воситасига айланмоқда. Айниқса телефон ниҳоятда универсал, тезкор алоқа воситаси бўлди. Илгарилари силаи раҳм қилиш учун узоқ масофаларни босиб ўтиш керак бўлган бўлса, бунга катта маблағ ва кўп вақт талаб қилинган бўлса, бугунги воситалар вақтимизни мисли кўрилмаган даражада тежашга имкон беряпти. Аммо афсуски, имконият кенгайган сари силаи раҳм камайиб боряпти.  
Илгариги бир ойда босиб ўтилган йўлни бугун бир неча соатда босиб ўтаётган бўлса ҳам, шунча вақтимиз тежалаётган бўлса ҳам, қариндош-уруғлар билан хабарлашишга хоҳишимиз, истагимиз, қунтимиз, вақтимиз етмаяпти. Ҳар куни аммамизнинг эшиги олдидан, тоғамизнинг уйи олдидан машинамизда тез-тез ўтиб кетамиз, лекин тўхтаб, бирпас ҳол-аҳвол сўрашга ярамаяпмиз.  
Бугунги кунда одамлар тирикчилик дардида нафақат қариндошларни, ҳатто ўз оиласини ҳам йиллаб ташлаб қўйяпти, хорижга иш излаб кетиб, ўн йиллаб келмаяпти. Майли, беш-ўн сўм юбораётгандир ҳам, ҳар ойда пул келиб турибди деб бу ёқда оиласи шунга рози бўлиб, шукр қилиб ўтиргандир ҳам, лекин пулдан ҳам қимматроқ нарсалар ўтиб кетяпти. Аслида ўша эркакнинг ўз жуфти ҳалоли билан, фарзандлари билан биргаликда яшаши керак бўлган йиллари ўтиб кетяпти, фарзандлар ота-онанинг тўлиқ тарбиясини олиш имкониятидан маҳрум бўляпти ва ҳоказо.  

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизaҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР