Тавсия қиламиз

Бандасидан сўрама

Мақолалар access_time18-апрел, 10:49

Ўзимизга бир ваъз қилиб қўймоқчимизки, мусулмон инсон тонг яқинлашган сайин…

Рўзанинг  тарбиявий аҳамияти.

Мақолалар access_time16-июнь 2017, 00:18

Рўзанинг арконларини ҳаммамиз яхши биламиз, бу – саҳардан то шомгача…

Наманганда янги масжид қурилмоқда

Мақолалар access_time27-апрел, 14:52

Наманганда янги масжид қурилмоқда    Бугун эрталабдан хизмат сафари…

Дуоимиз ижобат бўлмаслигининг сабаблари

access_time1-июль, 18:24 visibility792

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:  
“Эй Муҳаммад, айтинг агар дуо, илтижо қилмас экансизлар Парвардигор сизларга парво қилмас”. Фурқон сураси, 77-оят. 
Басра аҳли Иброҳим ибн Адҳам билан учрашишганда: “Бизга нима бўлганки, дуо қиламизу ижобат этилмайди, деб сўрашди. Шайх шундай жавоб қилдилар: Дуоларингиз қабул бўлмаслигининг сабаби, қалбларингиз ўнта нарсадан ўлгандир: 
* Аллоҳни танийсизу, бироқ унинг ҳаққини адо этмайсиз. 
* Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни севаман дейсизу, аммо суннатларини тарк этасиз. 
* Қуръон ўқийсизу, лекин унга амал қилмайсиз. 
* Аллоҳ неъматларини ейсизу, бироқ уларни шукрини адо этмайсиз. 
* Шайтонни душманингиз дейсизу, аммо у билан муроса қилиб келишасиз. 
* Жаннатни ҳақ биласизу, аммо унга кириш йўлида солиҳ амал қилмайсиз. 
* Дўзахни ҳақ биласизу, бироқ ундан қочмайсиз. 
* Ўлимни ҳақ биласизу, бироқ унга тайёргарлик кўрмайсиз. 
* Одамларнинг айби билан машғул бўласизу, аммо ўз айбингизни унитасиз. 
* Ўлганларни дафн этасизу, лекин бундан ибрат олмайсиз. 
Аллоҳ таолони танимаган, ғафлат уйқусида ётган қалб эгаларининг дуоси қабул бўлмайди. 
Ибн Умар (розиялоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи вассаллам: “Ким дуосини қабул бўлишини ва ғамларидан фориғ бўлишни истаса муҳтож кимсаларга ёрдам берсин”, дедилар. 
Саъд ибн абу Ваққос (розиялоҳу анҳу) дуоларим нимага ижобат бўлмайётганлиги хусусида савол қилди. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи вассаллам айтилар: “Эй, Саъд ҳаромдан сақлан, чунки қоринингга бир луқма ҳаром кирса ҳам банданинг дуоси қирқ кунгача қабул бўлмайди”, деб жавоб бердилар. 
Ибн аббос (розиялоҳу анҳу) ривоят қиланади: Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи вассаллам: “Учта кишининг намози бир қарич ҳам бошидан тепага кўтарилмайди: 
Қавми уни ёмон кўргани ҳолида имомликка ўтган киши; 
Эри ундан ғазабланган ҳолда тунни ўтказган аёл; 
Аразлашган икки биродарнинг”, дедилар. 
Аллоҳ таоло барчамизни дуоларимиз ижобат бўлишлигини насиб қилсин! 
 
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси 
Ойбек Маърупов 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР