Тавсия қиламиз

ҚУРЪОН ҚОРИЛАРИНИНГ ҚАДР-ҚИММАТИ

Мақолалар access_time11-июль 2017, 11:09

 Кунлардан бир кун қориларнинг султони Ҳофиз Исҳоқ Мавлононинг ёнига…

У С Т О З Н И Х О Т И Р Л А Б

Мақолалар access_time1-октябрь 2017, 10:24

стозлар ҳақида сўз кетар экан, юртимизнинг улуғ фарзанди, буюк аллома, фазилатли…

БИЛАСИЗМИ:Рўзани қуйидаги нарсалар бузади...

Биласизми access_time5-июнь 2017, 13:58

  Рўзани қуйидаги нарсалар бузади:   1. Жинсий алоқа. Бу рўзани…

Моҳир табиб қандай бўлиши керак?

access_time2-июль, 11:39 visibility245

Ислом динида ҳар бир инсон ўз саломатлигини сақлаши вожиб ҳисобланади. Худди шунингдек, касалликка йўлиққанда дардига шифо бўладиган омиллардан фойдаланиб ўзига муолажа қилиши ҳам вожибдир. Агар инсон ўз саломатлигига эътибор бермаслиги туфайли жисми ва руҳига зарар етадиган бўлса, қаттиқ гуноҳкор бўлади.

         Моҳир табиб ёки мутахассисга мурожаат қилиш беморнинг асосий масъулияти ҳисобланади

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади:

فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ

Бас, Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўрангиз! (Анбиё, 7.)

         Муфассир уламолар кшбу оятни кенг маънода тушуниш яъни, турли соҳа ва илмларда ҳам билимдон, мутахассислардан ёрдам сўраш зарурлигини айтганлар. Бу фақат фиқҳий, ақидавий масалалар билангина чегараланиб қолмайди. Хусусан, жисмоний саломатликни сақлаш, касалликларга муолажа қилишда ҳам ушбу оятга амал қилиш лозимлиги таъкидланади.

Албатта, бемор дардига шифо топишда тиббиёт мутахассиси кўмагига муҳтож бўлади. Бу пайтда у муолажа қилиш учун моҳир, ўз ишининг билимдони бўлган табиб ёки шифокорга мурожаат этиши ва унинг кўрсатмаси билан муолажа қилишлари зарур. Зеро, бу Ислом дининг тавсиясидир. Бемор иложи борича мусулмон моҳир табибни топиб унинг тавсияси билан иш тутади.  Агар бунинг имкони йўқ бўлса, бошқа дин вакили бўлган моҳир табибнинг хизматидан фойдаланиш жоиз. Чунки илм маълум бир макон ва дин вакилларигагина хосланмаган. Бунга мисол, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир саҳобаларини Ҳорис ибн Калданинг олдига бориб даволанишга тавсия қилганлар. Калда бошқа дин вакили бўлган. Ҳадисда “Ҳикмат мўмин кишининг йўқотган нарсасидир. Қаерда топса, уни олишга ҳақлидир” дейилган. Лекин бошқа дин вакили бўлган табибнинг кўрсатмаси билан дин амалларини тарк этилмайди ва истеъмоли ҳаром нарсалардан фойдаланилмайди.

Шунингдек, табиб бировларни даволашлик учун етарли билим ва малакага эга бўлиши, ўз соҳасини яхши билиши ва беморларга керакли ташхисни қўйиб, шариатга мувофиқ тарзда даволаши талаб этилади.

Ислом таълимотига кўра, ҳар бир қавмда моҳир табиб бўлиши фарзи кифоя ҳисобланади. Агар табиб, мутахассис шифокор бўлмаса, ўша атрофдаги барча бирдек гуноҳкор бўлади. Шунинг учун, табибларга алоҳида эътибор кўрсатилган. Ўз навбатида табиблик қилувчи масъулиятли бўлиши, доимий тарзда устида ишлаб, тажрибасини ошириб бориши керак. Чунки унинг ҳар бир ҳаракати бемор ҳаётига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатади.

Амр ибн Шуайб отасидан у бобосидан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Кимки тиб (илми)ни билмай туриб табиблик қилса, у зоминдир(Имом Абу Довуд ривояти).

         Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зарар кўриш ҳам, зарар етказиш ҳам йўқ” деганлар” (Имом Бухорий ривояти).

         Ушбу ҳадисларда беморларни муолажа қилувчи киши зиммасига улкан масъулият юкланади. У ўзида маълум сифатларни ҳосил қилиб, етарли билим ва малакага эга бўлсагина муолажага киришиши зарур.

         Моҳир (ҳозиқ) табибнинг сифатлари ҳақида Доктор Шавкат Шаттий қуйидагиларни санаб ўтган:

         1. Моҳир табиб касалликнинг бошланиш сабаблари, қандай пайдо бўлгани ва касалликнинг босқичларини ўрганиши.

         2.  Касални куч-қувватига эътибор бериши лозим.

         3. Табибнинг мақсади фақат касалликни кеткизиш бўлиб қолмаслиги керак. Балки, унинг ортидан рўй бериши мумкин бўлган асоратларини ҳам бартараф этиб, қайта қўзғалмаслигига ишонч ҳосил қилиши даркор. Шунингдек, у беморга хушмуомалалик билан муносабатда бўлиши вожибдир.

         4. Муолажани енгил тарзда, босқичма-босқич олиб бориб, аввал оддий маҳсулотлар билан бошлайди. Эҳтиёж бўлганда дори-дармонларни, иложсиз қолганда эса мураккаб дори воситаларини қўллайди.

5. Дориларнинг кучи билан касалликнинг даражаси ўртасидаги мувозанатга эътибор бериши зарур.

6. Оғир касалликни тузатиш имкони бўлмаса, моддий манфаат умидида муолажага уринмайди.

         7.   Қалб ва руҳиятдаги иллатларни даволашда ҳам кўникмага эга бўлиши керак. Бу баданни муолажа қилишда асосий жиҳат ҳисобланади. Чунки, қалб ва нафс тана аъзоларининг ўз вазифасини бажариши ва унинг табиатида асосий таъсирга эга.

         8. Табиб беморига мулойим ва самимий муомалада бўлиши ва уни хотиржам қилиши лозим.

9.  Муолажа жараёнида ишлатадиган барча асбобларни яхши билиши ва ундан унумли фойдалана олиши шарт. Чунки баъзи дориларни махсус асбобларсиз етказиб бўлмайди.

10. Табиб муолажасини беш рукн асосида олиб бориши лозим. Улар: 1) Мавжуд саломатликни сақлаб туриш 2) Йўқотилган соғлиқни тиклаш 3) Касалликни кетказиш ёки унинг таъсирини камайтириш 4) Катта зарарни даф қилиш учун кичикроғини олиш. 5) икки манфаатли ишдан кўпроқ фойда берадиганини танлаш.

         Демак, барча табиблар мазкур сифатларни ўзида мужассам қилишга интилиши лозим. Бемор ўз вақтида моҳир табиб, касбининг устаси бўлган шифокорга мурожаат қилиши ва унинг муолажасини олиши, табиб эса беморини диққат эътибор ва сидқидилдан даволаши даркор. Шундагина, шифохоналар бироз бўшаб, жамият ҳар томонлама соғлом бўлади.

Муҳаммад Зариф Дадамирзаев тайёрлади.

Манба: Ассиҳатул баданияту лил инсан байна таъалимил ислам ва тавжиҳати муназзамитис сиҳҳатил аъламия. Саййид Муҳаммад Муҳаммад Абдуннабий.  – Қоҳира.: Дарус салом. 2013 й.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР