Тавсия қиламиз

Вақт уч кундан иборат:

Мақолалар access_time7-октябрь 2018, 10:42

1. Қайғу-алам унут бўлиб ўзидан ҳеч нарса қолмаган - Кеча 2. Шу лаҳза сен…

''ИХЛОС'', ''ФАЛАҚ'', ''НОС'' СУРАЛАРИ ФАЗИЛАТИ

Мақолалар access_time17-декабр 2017, 11:43

''ИХЛОС'', ''ФАЛАҚ'', ''НОС''…

ОЛИМНИНГ ҚАЛБ СЎЗЛАРИ

Мақолалар access_time5-ноябрь 2017, 15:03

Бундан бир неча йиллар аввал Муҳаммад Саид Рамазон Бутий завжаларининг вафотларидан…

Қаровсиз ерни обод қилиш

access_time12-апрел 2017, 23:09 visibility887

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ризқни ер остидан талаб қилинглар», деганлар. Бу ерда деҳқончилик назарда тутилмоқда, ерга уруғ қадаб, халққа ҳалол ризқ – нон, ғалла етиштирадиган миришкор инсонлар назарда тутилмоқда. Динимизнинг яхшилик дини экани, мусулмонларнинг яхшиликка ундовчи инсонлар экани шундан ҳам маълумдир. 
Ерни обод қилиш инсоннинг умумий вазифаси экан, бу вазифани ҳаммадан аввал мусулмонлар англаб, амалга киритганлигини кўрсатадиган ҳадислардан бири, биз энг кўп ўқиган, эшитган ҳадислардан бири, бевосита деҳқончиликка, савоб амалларга ундайдиган ҳадислардан бири ҳазрати Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу томонидан ривоят қилинган машҳур ҳадисдир. 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қайси бир мусулмон бирорта дарахт ўтказса ёки бирор экин экса ва ундан қушми, инсонми ёки ҳайвонми, ҳатто ҳашарот тановул қилса ҳам, у сабабли унга садақа савоби бўлади». 
Имом Бухорий ривоят қилган. 
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг мусулмон бандаларига берган марҳаматини кўринг! 
Деҳқон ёки боғбон ўзи емаса ҳам, эккан нарсасидан бирор инсон, ҳайвон, қуш ва ҳатто ҳашарот еса, яъни инсонга ва умуман ҳар қандай тирик мавжудотга манфаат етса, бу нарса унга садақа деб ёзилар экан, савоб бўлар экан. 
Мана, динимизда яхшиликка ундашнинг энг ажойиб намуналаридан бири. 
Шу мавзудаги бир неча ҳадисни эслаб ўтайлик. 
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Ким бирор ўлик ерни тирилтирса, яъни обод этса, бунда унинг учун ажр бор. Шунингдек, унинг ҳосилидан бирор жонзот еса ҳам унга садақанинг савоби бор». 
Имом Доримий ривоят қилган. 
Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади: 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким Аллоҳга ишониб, савоб умидида қаровсиз ерни обод қилса, унга ёрдам ва барака бериш Аллоҳга лозим бўлади». 
Имом Байҳақий ва Табароний ривоят қилган. 
Демак, ким ташландиқ, қаровсиз ерни ўзлаштириб, унга ишлов бериб, ҳайдаб, тозалаб, экин экса, боғ қилса, бу одамнинг ишига мадад бериш, баракот бериш Аллоҳ таолонинг зиммасида бўлар экан, бу бандага Аллоҳнинг фазли карами кенг бўлар экан. 


Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
@Mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР