Тавсия қиламиз

Одамларнинг ташқи кўринишига қараб баҳо берманг!

Мақолалар access_time20-декабр 2019, 09:52

     Бир йигит келиб, шундай ҳикояни айтиб берди: «Янги…

Рамазонда меҳмонга таом бериш фазли

Мақолалар access_time2-май 2021, 15:33

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар ва севикли…

БИЗ УЧУН ИДЕАЛ ШАХС КИМ?

Мақолалар access_time30-ноябрь 2017, 11:03

БИЗ УЧУН ИДЕАЛ ШАХС КИМ? “Батаҳқиқ, сизлар учун Аллоҳдан ва охират…

ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ

access_time18-июль 2018, 17:58 visibility2039

ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди.
 Бир куни унга хотини:
 - "Сизнинг биродарларингиздек пасткаш инсонларни кўрмаганман” -  деди.
 У:
 - Нима учун бундай деяпсан?” - деди.
 Хотини:
- Агар сиз бойиб кетсангиз, улар сиздан ажралишмайди, агар сиз камбағал бўлиб қолсангиз, (хабар олиб) келишмайди” - деди.
Толҳа хотинига қараб:
 - Аллоҳга қасамки, бу уларнинг мукаррам хулқ соҳиблари эканидандир. Уларга саховат кўрсатишга имконимиз бор пайтда келишади, агар уларнинг ҳаққини адо қилишдан ожиз бўлиб қолсак, (бизни безовта қилиб, хижолатга қўймаслик учун) келишмайди” - деб жавоб берди.

Имом Мовардий ушбу қиссага қўшимча қилиб шундай дейди:
 - Унинг олийжаноблик билан қилган таъвилини қаранг! Биродарларининг хунук ишларидан яхшиликни гумон қиляпти, хиёнатларини эса вафо деб таъвил қиляпти. Аллоҳга қасамки, бу – соғлом қалбнинг дунёда роҳат, охиратда эса муваффақият эканига далолат қилади. Бу ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир!!!

Салаф солиҳлардан бири:
“Агар дўстларимдан бирининг соқолидан хамр (яъни вино) томиб турганини кўрсам, унга сепиб юборилгандир, деб ўйлайман, агар унинг тоғнинг тепасида туриб олиб: “أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَى” (яъни, мен сизларнинг олий Роббингизман), деётганини кўрсам, Қуръон оятини ўқиётган бўлса керак, деб гумон қиламан.” - деган экан. 

Уламолар айтадилар:
 “Аллоҳга қасамки, бандага ўзининг амалидаги ниятини билиши қийинку, қандай қилиб у халойиқнинг ниятини билишга имкон топа олади?”.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтганлар: 
“Биродаринг оғзидан чиққан сўздан бирорта яхшиликни гумон қилишга имконинг бўлса, у сўздан ёмонликни гумон қилмагин!”.

Ибн Сийрин роҳматуллоҳи алайҳи айтганлар: 
“Биродаринг ҳақида бирон нарса эшитсанг, унинг узрини қидир. Агар унга узр топа олмасанг, “Балки мен билмайдиган узри бордир” - дегин”. 
 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР