Тавсия қиламиз

Интернет одоблари

Мақолалар access_time27-апрел, 14:51

"Интернет" сўзи ажнабий тилдаги қисқартирилган жумла бўлиб, тилимизда…

Жаннат

Мақолалар access_time18-феврал, 15:36

Жаннат Сермева бананзорлар, ёйилган соялар, оқар сувлар ва сероб мевалардадирлар.…

Имоми Аъзам ва тақво

Мақолалар access_time4-апрел 2017, 18:06

Мазҳаббошимиз тақво борасида барча мусулмонларга ўрнак бўла оладиган ҳаёт…

БУНИ ЁДДА САҚЛАНГ!

access_time18-июль, 18:01 visibility666

1. Ҳаддан зиёд асаббузарлик умрни қисқартиради.
2. Оёқни чалиштириб ўтириш оёқ учун зарарли. Бунинг устига ўта одобсизлик саналади.
3. Водопроводдан қайнамаган сув ичманг.
4. Ҳансираб келиб, суюқлик ичманг, овқат ҳам еманг, юракка юк бўлмасин.
5. Ноннинг куйган қисми зарарли ҳисобланади. У аста-секин инсоннинг бутун аъзоларини заҳарлаб, умрини қисқартиради.
6. Иссиқ кунларда яхдек совуқ, салқин ичимликлар соғлиқ учун ўта зарарли. Яхшиси, иссиқ ширин чой ичинг. Шунда қувват тез тикланади.
7. Музқаймоқни сурункасига ҳар куни истеъмол қилиш болаларнинг ҳам, катталарнинг ҳам асабига зиён етказади.
8. Ўта тўйиб овқатланиш нафас олишни қийинлаштиради, юракнинг тез уришига олиб келади.
9. Ҳар ким кунига биттадан кўп нон истеъмол қилса, саломатлигига зарар етади.
10. Асал билан ёнғоқни ҳеч қачон бирга тановул қилманг.
11. Янги овқатга эски овқатни аралаштириш асло ярамайди: таъми бузилади, ҳазм бўлиши қийинлашади.
12. Овқатланган заҳоти уйқуга ётманг. Орадан камида 1-1,5 соат вақт ўтсин.
13. Овқатланиш ораси 3-4 соатга фарқланиши лозим. Бу вақт ичида ҳазм жараёни осон кечади. Ошқозон хасталикларининг кўпи нотўғри овқатланишдан келиб чиқади.
14. Асал иссиқ чойда, иссиқ сувда куяди. Яхшиси уни илиқ чойга ёки илиқ сувга аралаштириб ичинг.
15. Бошингиздан сира ўта иссиқ сув қуйманг, чунки у кўзни хиралаштиради.
16. Кечқурун тўйиб овқатланиш ваҳимали туш кўришга сабаб бўлади.
17. Чойни, суюқ овқатларни доим илиқ ҳолда ичинг. Чунки иссиғи нафас йўлларини, қизилўнгачни касал қилади.
18. Кўк чойни оч қоринга кўп ичиш кўнгилни айнитади.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР