Тавсия қиламиз

ЭСЛАТМА

Биласизми access_time11-май 2017, 20:24

Бароат кечаси Шаъбон ойининг ўн бешинчи яъни 2017 йилнинг 11 майдан 12 майга…

Каъбанинг ҳар бурчаги ўз номига эга

Мақолалар access_time18-апрел 2017, 16:13

Каъбанинг ҳар бурчаги ўз номига эга. Шарқий томони – Қора тош бурчаги,…

Шукр қилиб яшаш (ҳаётий воқеа)

Мақолалар access_time18-июнь, 16:54

Бир одам дуоси мустажоб улуғ бир зотнинг ҳузурига бориб, «Ҳазрат,…

Замзам суви ва унинг фойдали хусусиятлари

access_time23-июль, 13:31 visibility215

Замзам суви ва унинг фойдали хусусиятлари
 
Аллоҳ таолонинг инсон зотига кўрсатган чексиз марҳаматларидан бири, шубҳасиз, сув неъматидир. Заминдаги бирор тирик жон сувдан беҳожат бўлолмайди. Яратувчи бу улуғ неъматининг бир қисмини мумтоз айлади. Унга фазл ва баракот ато этди. Мусулмонлар курраи заминнинг турли нуқталаридан муқаддас диёрга келиб, ҳаж ва умрани адо этиш баробарида ушбу хос неъматдан баҳраманд бўлиб қайтадилар. Балки қавму қариндошларини ҳам баҳраманд этмоқ учун ватанларига олиб кетадилар. У ҳам бўлса Замзам сувидир. Хўш Замзам суви нима? Унинг қандай мўъжизакор хусусиятлари бор?
 
Замзам суви 
Замзам суви бу Замзам қудуғидан чиқадиган сувдир. Бу қудуқ Маккаи мукаррамадаги Ҳарам ҳудудида жойлашган. Бу сув барча мусулмонлар наздида беқиёс аҳамиятга эга. Аллоҳ таоло унга ўзига хос мўъжизавий хусусиятлар бериб, бошқа сувлардан афзал қилган. Замзам даставвал булоқ бўлиб кўз очган. Аллоҳ таоло уни Исмоил ва унинг онаси учун чиқариб берган.  
Замзам қудуғи Макка Ҳарами ҳудуди ўз ичига олган муҳим тарихий унсурлардан бири ҳисобланади. У ер сатҳидаги энг машҳур булоқ бўлиб, мусулмонлар қалбида ўзига хос руҳий ўрни бор. Айниқса ҳожилар ва умра зиёратчилари учун бу сувнинг аҳамияти катта. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ер юзидаги энг яхши сув замзам сувидир. У тўйимли таом ва касалликдан шифодир”. (Табароний ривояти, ал-Мўъжам ал-Кабир, саҳиҳ ҳадис).  
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса шундай марҳамат қилинади: “Замзам суви нима ниятда ичилган бўлса, ўша ниятнинг рўёбга чиқишига сабаб бўлади”. (Имом Аҳмад, ибн Можа ва бошқалар ривояти). 

Камолов Абдулла

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР