Тавсия қиламиз

БОШҚАЛАРГА ТАҚЛИД ҚИЛМА

Мақолалар access_time28-ноябрь 2017, 13:42

 Бошқа кишига таассуб қилиш доимий азобдир. Кўпгина кишилар бу нарсани…

ВАТАН МУҚАДДАС МАСКАН 

Мақолалар access_time31-август 2017, 11:55

Маълумки, Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни халқ қилиб, у Зотнинг зурриёдларини…

Ислом неъмати

Мақолалар access_time21-май 2017, 20:41

Машойихларимиздан Бишр Хофий роҳимаҳуллоҳнинг сингиллари Зудда ривоят қиладилар: …

Ҳаж ибодати бошланди

access_time31-июль, 15:17 visibility99

     Алҳамдулиллаҳ, бу йилги ҳаж мавсуми ҳам бошланди. Бутун дунёдан ҳожиларимиз Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунаввара томон йўлга отланиб, бирин-кeтиб бу муборак шаҳарларга жойлашмоқдалар. Юртимиз ҳожилари ҳам, иншааллоҳ карим, эрта-индин йўлга тушадилар. Ҳожилардан аввал бориб, жой тайёрлайдиган, уларга шароит тайёрлайдиган ишчи гуруҳ ходимларидан ўн киши бир неча кун аввал Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунаввара шаҳарларига етиб бориб, ҳожиларимиз учун жойларни тайёрлаб туришибди. 
Куни кeча ўтган йилги ҳаж мавсуми ҳақида гаплашган эдик, ҳажга бориб кeлиб, ҳаж таассуротларини айтиб бeрган эдик. Мана, бирпасда бир йил ҳам ўтиб кетибди, биродарлар.  
Маълумки, ҳаж ибодати динимиздаги бeшта арконнинг бeшинчисидир. Ислом шариати йўлга қодир бўлган, ҳожилар учун белгиланган шартларга жавоб берадиган мўмин-мусулмонларга умрида бир марта ҳаж қилишни фарз қилган. Шу бир мартадан бошқа қилинган ҳаж нафл ибодат бўлади. 
Ислом арконларининг ҳар бири ҳақида бирма-бир ўйлаб кўрсак, ҳар бирининг ўзига хос хусусиятлари, фазилатлари, манфаатлари борлигини кўрамиз. Иймондан тортиб намоз, закот, рўза ва ҳажгача бўлган ҳар бир рукннинг ўзига хос шартлари, талаблари бўлганидек, ҳар бирининг ўзига хос манфаати бор. Бироқ бир ибодатнинг, бир фарзнинг адоси бошқасиникига ўтмайди, бирини бажариш билан иккинчисининг талаби бажарилмайди. Масалан, намоз ўқиган билан, рўза зиммадан соқит бўлмайди. Рўзани тутган билан закот адо бўлиб қолмайди. Худди шунингдек, буларни бажаргани билан, ҳажнинг фарзи соқит бўлмайди. Бу ибодатларнинг ҳар бири ўзининг талабига, манфаатига эгадир.  

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР