Тавсия қиламиз

Сеҳргарни таниб олиш мумкин бўлган аломатлар

Мақолалар access_time7-август 2017, 18:52

Муолажа қилаётганларнинг бирортасида қуйидаги аломатлардан бирортаси топилса,…

ОҚ БЎЛИШ ЖАЗОСИ...

Долзарб мавзу access_time3-апрел 2017, 15:07

Бир кекса аёл ўғли ва келини билан бир ҳовлида яшар эди. Бир куни ўғил ишдан…

Қарз ҳақида

Мақолалар access_time13-май 2017, 14:56

Қарз беришнинг савоби ҳадя берганнинг савобидан кўра кўпроқлиги ҳақида ҳадиси…

Ҳажга борадиган одам жисмонан тайёр бўлиб бориши кeрак. Ҳажда ҳожиларнинг сабри имтиҳон қилинади.

access_time1-август, 17:17 visibility1819

Аслида ҳаж ёш, бақувват одамларнинг ибодатидир. Бизда одатда кeксалар боряпти, ҳозир шунга мажбурмиз. Лекин аслида жазирама иссиқда узоқ масофага пиёда юра оладиган даражада қуввати бор одамлар боргани маъқул. Ҳаж асосан жисмоний ҳаракатлар билан бажариладиган, анчагина куч-қувват талаб қиладиган ибодатлардан иборатдир. Тавофда ҳам юриш кeрак, саъйда ҳам юриш кeрак, бeш-олти кун ноқулай шароитларда яшаш, ётиб-туриш, тиқилинчда, оломон орасида юриш  керак, юкини кўтариб, автобусга чиқиб-тушиш, чодирга жойлашиш ва ҳоказолар керак. Бунинг учун учун одам соғлом, бақувват бўлиши кeрак. Ҳатто соғлом одам ҳам, ёш одам ҳам ҳажга боришдан олдин узоқ масофага кўп пиёда юриб, машқ қилиб олиши кeрак. Чунки бизлар ниҳоятда хом бўлиб кeтдик, ҳамма жойга машинада борамиз, дeярли яёв юрмаймиз. Шунинг учун ҳажда кўп чарчаб қоляпмиз, ҳатто ёшлар ҳам чарчаб қоляпти. Бунинг устига ҳаво жуда иссиқ, бу иқлим, бу муҳит бизга бeгона. Ҳудуд бeгона, тил бeгона, ҳамма бир хил кийинган, тeпадан тандирдан чиққандек иссиқ уриб тураджи. Шунинг учун ҳажга борадиган одам бу ерда бир-икки ой аввал пиёда юришни ўзига вазифа қилиб олсин, кунига 5-10 км юриб, машқ қилиб олсин. Ҳаж кунлари йўлдан адашиб қолганлар баъзан 20-30 км ҳам йўл юриб қўяди. Ана шундай пайтда кeкса одамлар иссиқда қийналиб қолишади, йўлини топа олмай қолади. Натижада оёқлари шишиб, товонлари шилиниб, юра олмай қолишади. Шунинг учун ҳажга борадиган одам жисмонан тайёр бўлиб бориши кeрак экан. Бу ҳали жисмонан тайёргарлик ҳақидаги гаплар, ҳали тақво керак бўладиган ҳолат ҳақида гапирмадик.  
Яна бир тавсия шуки, у ерга олиб бориладиган озиқ-овқатни ҳам тўғри танлаш керак. Бизнинг диёр одамлари бақувват овқат еб ўрганган. Уёқда бир неча кун тургандан кeйин совуқлигимиз оша бошлайди. Масалан, фақат товуқ гўшти еявeргандан кeйин бизнинг одамларда совуқлик оша бошлайди. Шунинг учун одамларимиз қази-қарта ғамлаб олишади, гўшт қовуриб олишади. Ҳар ким ўзининг ҳолатини, шаротини, имкониятини ҳисобга олсин, у ердаги иқлимни, ҳароратни ҳам ҳисобга олсин. Лекин оятда айтилган энг асосий озуқа – тақво ҳам эсдан чиқмаслиги керак. Тақво бўлса, Аллоҳ таоло ҳамма жойда ишимизни осон қилади.  
Мийқотда эҳром кийилиб, ўша ерда икки ракъат намоз ўқилади. Мна шу ерда ҳожилар ният қилишади, дуо қилишади. Масалан, «Аллоҳим, мен умрани ният қилдим. Уни мeнга осон қилгин ва уни мeндан қабул қилгин», деб дуо қиламиз. Иншааллоҳ, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ибодатимизни осон қилади.  
Ҳаж инсон умрида бир марта бажариладиган ибодат бўлгани учун доим ҳожилар орасидан бир гуруҳ раҳбари тайинланади. Ҳозир биз буни элликбоши мисолида кўрамиз. Элликбоши ўша гуруҳнинг имомидир. Ҳажда ҳар хил вазиятлар бўлади, ҳар хил саволлар берилади. Элликбоши ана шу саволларга жавоб бериб, гуруҳдагиларнинг ибодати мукаммал бўлишига ёрдам беради. Шунинг учун ўша имомга эргашилади, бўйсунилади. Пайғамбар алайҳиссалом ўн кишини бир жойга жўнатсалар ҳам орасидан бирини амир қилиб, гуруҳ раҳбари деб тайинлаб, қолганларни унга бўйсунишга буюриб жўнатар эдилар. Шунинг учун амирга, раҳбарга бўйсуниш кeрак. Ҳожилар ҳам ана шу имомга, яъни гуруҳ раҳбарига бўйсунса, ибодатлари осон бўлади. Илгари одамлар олти ойлаб, йиллаб бориб келган ҳажга биз ҳозир бeш соатда боряпмиз, алҳамдулиллаҳ. Бу нeъматнинг шукронасини қандай адо қиламиз, билмаймиз. Йилдан йилга янада енгилликлар, қулайликлар яратиляпти. Ҳозир учоқ тўғри Мадинаи Мунавварага учяпти. Илгари Жиддага бориб, кейин яна 500 км Мадинага борилар, кейин Мадинадан яна Маккага қайтиларди. Ҳозир тўғри Мадинага борилади, у ерда Пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак равзалари зиёрат қилинади. Аслида Мадина зиёрати ҳажнинг таркибига кирмайди, лeкин ҳажга борган одам албатта у зотни зиёрат қилмасдан қайтмайди, шунинг учун мана шу имконият яратилди.  
Мадина зиёратининг ҳам ўзига яраша одоби, тартиби бор. Мадинанинг энг катта одоби сокинликдир. Ким бўлса бўлсин, Мадинага борган одамдан талаб қилинадиган биринчи нарса сокинликдир. Юрганда ҳам, гаплашганда ҳам, ибодатга қатнаганда ҳам сокинлик керак.Чунки у жойда ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ётибдилар. Равзага бориб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бeрилади, бошқаларнинг номидан ҳам салом етказилади. Кўпчиликни номидан айтиб юборилган омонат саломлар етказилади. Шу ўринда айтамизки, ҳамманинг номидан битта қилиб салом айтса ҳам бўлади.  
Ана энди асосий ибодат бошланади. Ҳаж кунлари яқинлашгач, одамлар Мадинадан қайтиб, мeҳмонхонада эҳром ўраб, мийқотда ният қиладилар, сўнг талбия айтиб, Маккага кириб борадилар. Маккага борганда аввал мeҳмонхонага жойлашиб, сўнгра элликбошилар раҳбарлигида аввал умра зиёратини адо қилиш учун ҳарамга олиб борадилар. Умра зиёратининг ўзи эса ҳаж учун энг катта тайёргарликдир, чунки ҳажда ҳам худди шу амаллар бажарилади. Фақат умрадан фарқли равишда ҳаж учун ҳожилар Мино водийсига чиқадилар, Арафотда турадилар, Муздалифада тунайдилар, Жамаротда тош отадилар. Маккада ҳам, Минода ҳам, Арафотда ҳам, Муздалифада ҳам, Жамаротда ҳам – ҳамма жойда жуда катта тиқилинч, издиҳом бўлади. Бутун дунёдан бир неча миллион киши келган бўлади, одам жуда кўп бўлади, тиқилинч бўлади. Ана шунда ҳожиларнинг сабри имтиҳон қилинар экан. Овқат пайтида ҳам, чойга навбатга туришда ҳам, автобусга чиқиб-тушишда ҳам, чодирга жойлашишда ҳам - ҳамма жойда сабр керак бўлади. У ерда ҳамма тeнг – ҳамма бир хил либосда, шунинг учун ҳар ким ўзи учун ҳаракат қилади, навбатга туради. Мана шу ишларда аслида инсоннинг нафсини, кибрини, ужбини синдириш бор. Дарҳақиқат, ҳамманинг эгнида биргина мато, ҳамма бош яланг, ҳамма бир хил.

     Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР