Тавсия қиламиз

Жаннат эшиклари уёқда очиляпти, лекин буёққа ҳам таъсири бор.

Мақолалар access_time20-май, 18:26

Жаннат эшиклари уёқда очиляпти, лекин буёққа ҳам таъсири бор. Таъсири шуки,…

ИРОВНИНГ АЙБИНИ БЕРКИТИШ

Мақолалар access_time4-ноябрь 2017, 13:50

Ривоят қилишларича Мусо алайҳис салом даврида Бани Исроил қавмига қаҳатчилик…

Рамазон фазилатлари

Мақолалар access_time13-июнь, 14:50

    Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят…

Ота-онасига оқ бўлган одам дафн қилинса, унинг азоби қабрнинг сиқишидан бошланади.

access_time12-август, 15:57 visibility676

Имом Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган: 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло қиёмат куни уч тоифа одамга раҳмат назари билан қарамайди: ота-онасига оқ бўлган одам; доим хамр ичиб юрадиган одам; берган нарсасини миннат қиладиган одам». 
Аллоҳ таолонинг раҳмат назаридан мосуво бўладиганлар қаторида биринчи бўлиб ота-онага оқ бўлганлар зикр қилиняпти. 

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: «Аллоҳнинг розилиги отанинг розилигидадир. Аллоҳнинг ғазаби отанинг ғазабидадир». 
Имом Абу Довуд ривояти. 

Каъбул Ахбор раҳматуллоҳи алайҳ: «Банда ота-онасига оқ бўлса, Аллоҳ тезроқ азоб бериш учун уни ўлдиради», деганлар. 
Аллоҳ таоло ота-онага оқ бўлган одамнинг ўлимини тезлаштирар экан. Нима учун? Унга тезроқ азоб бериш учун. 
Каъбул Ахборнинг бошқа ривоятларида айтилишича, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзи хоҳлаган гуноҳ учун жазони қиёматга олиб қўяди, аммо ота-онага оқ бўлиш гуноҳини қиёматга қолдирмайди, унинг азобини дунёнинг ўзида беради. Ота-онасига оқ бўлган одамнинг нафақат ўлими тезлашади, унга бошқа балолар ҳам ета бошлайди. Бунга муқобил равишда ота-онасига яхшилик қилган одамнинг умри узаяди. Нима учун? Шу хайрли амални кўпроқ қилиб, савобини кўпроқ олиши учун. Ота-онасига оқ бўлган одам дафн қилинса, унинг азоби қабрнинг сиқишидан бошланади. Қабр уни шунчалик қаттиқ сиқадики, қовурғалари бир-бирига кириб кетади. Яна бир ривоятда қиёмат куни энг қаттиқ ғазабга гирифтор бўладиган уч тоифа сифатида мушрик, зинокор ва ота-онасига оқ бўлганлар санаб ўтилган.

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР