Тавсия қиламиз

Жуфтингиз сизни қайтадан севсин!

Мақолалар access_time24-июль 2017, 14:40

Вақт ўтиши билан ҳаётдаги турли босимлар, иш ва фарзандлар тарбияси сабабли…

ОТА-ОНАГА МЕҲР КЎРСАТИШ

Мақолалар access_time10-июль 2017, 13:06

Каъбул Ахбордан «Ота-онага оқ бўлиш нима?» деб сўрашганда у…

Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги барча Жоме Масжидларда ҳашар ўтказилди

access_time27-август, 09:28 visibility296

Муборак Қурбон ҳайити ва Мустақиллигимиз байрами олдидан бутун Республикамиз миқёсида ҳашарларни ташкил этиш эзгу анъанага айланган. Чунончи, ҳашарда атроф-муҳит обод этилади, ариқ-зовурлар тозаланади, дарахтлар оқланиб, уларга ишлов берилади. 
Жорий йилнинг 18 август куни ҳам, Муборак Қурбон ҳайити ва Мустақиллик байрами олдидан ана шу анъанага мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 13 август кунидаги, 01 А/081 – сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида, юртимиздаги барча жоме масжидларида ҳашар ташкил этилди. 
Халқимизда азалдан маҳаллаларда, гузарларда, корхоналар, қўйингки барча идора ва муассасаларда ободончилик, бунёдкорлик ишлари ўзаро ҳамжиҳатликда, бирдамликда ҳашар орқали амалга оширилган. Шу сабабдан ҳашар – халқимизнинг қадимий ва асл қадриятларидан бир саналади. Зеро, унинг замирида ободлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, хайр-саховат, бунёдкорлик мужассам. Истиқлол даврида маънавий ҳаётимиз узвий қисмига айланиб кетган ҳашар янада чуқур мазмун-моҳият касб этиб, ташаббускорлик, шижоат халқимиз учун умуммиллий анъана, эзгу ишга айланди.  
18 август шанба куну Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги барча жоме масжидларида ҳашар ўтказилди, ушбу ҳашарда тумандаги барча жоме масжид ходимлари ва масжид жамоаси фаол иштирок этишди.  
Эрта тонгдан ҳашарга чиққан жоме масжид ходимлари, фуқароларимиз ҳудудларни ободонлаштириш, ариқ-зовурларни тозалаш, кўчаларни тартибга келтиришдилар.  
Ҳашарда масжид жамоалари ва масжид ишчи ходимлари иштиёқ билан ишлашди, барча масжид биноларининг олди, ариқлар, экилган дарахтлар ва гулларнинг атрофи тозаланди, дарахтларга шакл берилиб оқланди, йўлаклар супурилди. 
Ҳашарда жоме масжидларининг барча хона ва биноларида ҳам тозалик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 
Шунингдек жоме масжид таҳоратхонасиларда ҳам тозалаш ишлари олиб борилди.  
Ҳашар байрамона кайфиятда ўтказилди. 
Аллоҳ таоло ушбу муборак Қурбон ҳайити ва Мустақиллик байрамини барчаларимизга муборак қилсин ва қиладиган хайру эҳсонларимизни Ўз даргоҳида қабул қилган бўлсин! 

Баҳодир МУҲАММАДИЕВ 
Тошкент шаҳридаги "Кулол Қўрғон" жоме масжиди имом-ноиби

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР