Тавсия қиламиз

2017 ЙИЛ 26 АПРЕЛЬ КУНИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДА РЕСПУБЛИКА ҚОРИЛАР МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТАДИ

Янгиликлар access_time21-апрел 2017, 16:14

Диёримизда анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган Республика қорилар мусобақаси…

Тушкунликка тушманг!

Мақолалар access_time4-декабр 2017, 16:52

Ишингизда муаммолар борми? Асло тушкунликка тушманг, иншааллоҳ, муаммоларингиз…

Мўътабар ОНА...

Долзарб мавзу access_time5-апрел 2017, 18:03

- Болакай уйига келиб онасига:  "Бу хатни мактабдаги ўқитувчим…

Мусулмон одоби.

access_time27-август 2018, 10:05 visibility613

Мусулмон одоби.
Ҳасан Басрий 20 йил давомида  насроний қўшнисининг озорига сабр қилган эканлар. 

Ҳоний Ҳожи ўзини «Солиҳ ва солиҳалар ҳаётидан минг бир қисса» деган китобида Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳу ҳақидаги бир қиссани келтирадилар. Ҳасан Басрий 20 йил давомида бир насроний қўшнисининг озорига сабр қилган эканлар. Насроний қўшни ҳожатхона қуриб, ҳовлисининг тагидан ер қазиб, Ҳасан Басрийга озор бериш учун оқиндисини қўшни томонга чиқариб қўйган экан. Йигирма йил давомида Ҳасан Басрий унга индамай, оқованинг тагига идиш қўйиб қўяр эканлар. Ҳар куни кечаси ҳалиги чуқурнинг оғзига келиб, тўлган бўлса идишни тўкиб келар экан. Шу тариқа бу озорга 20 йил сабр қилибдилар. Бир куни Ҳасан Басрий бемор бўлиб қолибдилар, ҳамма қатори қўшни ҳам у кишини кўргани чиқибди. Чиқиб, Ҳасаннинг ҳовлисига тўкилиб турган ҳалиги нарсага кўзи тушибди. У шу заҳоти қилган ишидан пушаймон бўлиб, «Эй Ҳасан! Менинг бу озоримга неча йилдан бери сабр қилиб келяпсиз?» деб сўрабди. «20 йилдан бери», дебдилар Ҳасан Басрий. Шунда насроний зуннорини ечиб, у кишининг қўлларида Исломни қабул қилиб, калимаи шаҳодатни айтиб, мусулмон бўлибди. Мусулмонларнинг хулқи ана шундай бўлиши керак. 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР