Тавсия қиламиз

Рўза ва Қуръон қиёмат куни бандани шафоат қилади

Мақолалар access_time16-май 2019, 05:15

Имом Аҳмад Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар:  …

НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ САҲОБАЛАРИНИНГ УМУМИЙ ФАЗЛЛАРИ ҲАҚИДА

Мақолалар access_time22-март 2017, 18:43

Ушбу мавзуга киришдан аввал "саҳоба" ва "фазл" сўзларининг…

Аллоҳ таоло банданинг қўлидан келган нарсанигина буюради

Мақолалар access_time21-феврал 2018, 10:08

Аллоҳ таоло банданинг қўлидан келган нарсанигина буюради. Шундан келиб чиқиб…

ОТАНИНГ ДЎСТИДАН АЛОҚАНИ УЗМАСЛИК

access_time13-апрел 2017, 15:17 visibility1503

Саъд ибн Убода Зарқийдан,,у отасидан ривоят қилади:
 "Мадинанинг масжидида Амр ибн Усмон ибн Аффон билан ўтирган эдим. Абдуллоҳ ибн Салом жиянига суяниб ўтиб қолди. Мажлисдан бир оз узоқлашди-да, кейин қайтиб келди. Уларнинг олдига келиб, Амр ибн Усмонга:
 "Нима демоқчисан?" деб икки-уч марта айтди. Кейин: "Муҳаммадни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, Аллоҳнинг Китобида - ёки "Аллоҳнинг китобларидан баъзисида", ёки шунга ўхшаш гап айтди. Ҳусайн: "Менинг эсимдан чиқиб қолди", деган - отангга алоқаси бор одамдан ҳеч алоқангни узмагин. Яна ўша ила нуринг ўчиб қолмасин", дейилган", деди".
 Бухорий "Адабул муфрад"да ва Ибн Абу Шайба ривоят қилишган.
 Демак, ота вафот этиб кетса-ю, отанинг дўстлари, яхши кўрган кишилари, эҳтиром қилиб юрган одамлари бўлса, улардан алоқани узмаслик лозим. Улар билан яхши бир муомалада бўлиб, қўлидан келган яхшилигини қилиб, дуоларини олиш, отасига кўрсатадиган ҳурмат-эҳтиромни уларга кўрсатиб юриш керак. Отам ўлди, деб унинг дўстларини унутиб юборган кишининг нури ўчиб қолар экан. Бу ниҳоятда оғир бир мусибат бўлар экан.
 Икрима ибн Абдурраҳмон ибн Ҳорис ибн Ҳишомдан ривоят қилинади:
 "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
 "Отангнинг дўсти сенинг дўстингдир. Отанг муносабат қилиб юрган кишидан алоқангни узма, яна нуринг ўчиб қолмасин", дедилар".
 Ҳусайн Марвазий ривоят қилган.
 Яъни "Отангнинг дўсти сен ҳам дўст тутишинг керак бўлган кишидир. Отанг билан алоқада бўлган кишидан алоқангни узмагин. Мабодо алоқани узадиган бўлсанг, нуринг ўчиб қолади".

"Кексаларни эъзозлаш" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР