Тавсия қиламиз

Имом Бухорий халқаро марказида диний ходимлар ўқувларининг II давра XI босқич ўқувлари бошланди

Янгиликлар access_time22-март 2017, 18:27

2017 йилнинг 21 март куни Имом Бухорий халқаро марказида диний ходимларнинг…

Умри баракотли уламолар

Мақолалар access_time30-май 2017, 19:28

Курз ибн Вабра Қуръони каримни кечаси ҳам, кундузи ҳам 4 марта, Ибн Идрис…

ЭЗГУЛИККА ЙЎҒРИЛГАН ҚАРОР

Мақолалар access_time10-март 2017, 17:20

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев динимиз ривожига, ҳадис…

ДУО ҲАҚИДА

access_time6-октябрь 2018, 13:25 visibility1106

 Аввало дуонинг маъносини билиб олайлик. Араб тилида «дуо» сўзи чақириш, сўраш маʼнольарини англатади.

Кўпинча «дуо» ва «бир нарсани талаб қилиш» маьнолари бир-бирига аралашиб кетади.

Шунинг учун талаб нима-ю, дуо нима эканини аниқ билиб олиш алоҳида маъно касб этади.

Талаб сўровчи нутқ қиладиган лафзнинг васфидир: «Менга тилаган нарсамни бергин» , каби.

Дуо эса сўровчида пайдо бўладиган нафсий ҳолатдир. Мазкур нафсий ҳолат икки нарса билан: қалб ва ҳисларнинг уйғоқлиги ҳамда улардан ҳар бирининг синиқлик ва хокисорлик ила Аллоҳ таолога юзланиши билан ва яна дуо қилувчининг ўзи қилган гуноҳлари учун Аллоҳ таолога сидқидилдан тавба қилишни бошлаши билан бўлади.

Ҳа, дуо қилаётган пайтда қалб ва ҳисларнинг уйғоқлиги ҳамда уларнинг ҳар бирининг синиқлик ва ҳокисорлик ила таолога юзланиши бўлмаса, одатга кўра икки қўлни кўтариб, тилга келган талаб сўзлари такрорланаётган бўлади. Бундай вақтларда қалб ғофил бўлиши, тилда бир гап, ҳаёлда бошқа гап бўлиши ҳам мумкин. Албатта, бу ҳолатни дуо деб бўлмайди.

Бас, шундай экан, бу ишни қилаётган одамни «Фалончи Аллоҳ таолодан сўрамоқда» дейишимиз мумкин, аммо «Фалончи Аллоҳ таолога дуо қилмоқда» дея олмаймиз.

Сен: «Аллоҳга дуо қилинглар ёки Роҳманга дуо қилинглар - қай бирига дуо қилсангиз ҳам, барибир. Энг гўзал исмлар Уникидир» (Исро, 110)

«Сунний ақийдалар» китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР