Тавсия қиламиз

Фарзандларимиз оилавий ҳаётга тайёрми? 

Мақолалар access_time5-апрел 2017, 18:09

Ҳар бир одам фарзанди улғайгач, айниқса, қиз бола вояга етгач, шу масалада…

Бугун сўнгги таровиҳ, сўнгги хатмона…

Янгиликлар access_time24-июнь 2017, 18:58

Бир ой мобайнида масжидларимиз намозхонлар билан, ихлоси баланд покиза қалб…

Юртдошларимиз Умра зиёратига учиб кетдилар

Янгиликлар access_time10-март 2017, 17:57

Истиқлолимизнинг ўтган йиллари мобайнида, муборак Умра сафарини ташкил этиш…

ЖАННАТДАГИ ҚЎШНИ

access_time8-октябрь, 11:35 visibility163

Мусо алайҳиссалом ўзига жаннатда ким қўшни бўлишни билдиришини сўраб, Аллоҳ таолога илтижо қилди. Бир куни шундай нидо келди:
- Эй Мусо, фалон ерда яшовчи қассоб сенинг жаннатдаги қўшнинг ва дўстинг бўлади...
 Мусо алайҳиссалом қизиқиб, қассобнинг қайси ибодати учун бунга муносиб кўрилганини билиш ниятида йўлга чиқди. Бориб, қассобни ахтариб топди. Қассоб ҳазрати Мусонинг ҳақ пайғамбар эканини билган ва бунга иймон келтирган, лекин пайғамбарнинг ўзини кўрмаган эди, шунинг учун танимади. Кечқурун қассоб ҳазрати Мусони уйига олиб кетди. Таом тайёрлаб, дастурхон тузади. Овқатланишга киришишдан олдин у деворга осиғлиқ бир саватни ерга туширди ва ундан қимирлашга мадори қолмаган бир қари кампирни чиқарди. Худди гўдакни овқатлантиргандек уни едирди, ичирди ва яна саватга солиб, деворга илиб қўйди. Шунда кампир нималардир деб пичирлади. Унинг нима деяётганини тушунмаган Мусо алайҳиссалом қассобдан сўради:
- Бу кампир кимингиз бўлади?
- Бу аёл менинг онам бўладилар. Ўтириб-туришга, еб-ичишга мадорлари етмайди. Шунинг учун ўзим овқатлантираман, сув ичираман, тозаликларига қарайман. Қўлимдан келганича хурсанд қилишга уринаман, - деди қассоб. 
- Ҳозиргина нимадир деб пичирлаганди, шунда нима деди? - сўради ҳазрати Мусо. Қассоб жавоб берди:
- "Парвардигорим, мен ўғлимдан розиман, Сен ҳам ундан рози бўл! Жаннатда уни ҳазрати Мусога қўшни қил", деб дуо ўқиди.
 Шунда Мусо алайҳиссалом ўзини танитиш вақти келганини тушунди ва:
 - Мен Аллоҳнинг пайғамбари Мусоман. Аллоҳдан жаннатдаги қўшним ким бўлишини билдиришни сўраб, илтижо қилган эдим. Жаноби Ҳақ сен эканингни маълум қилди. 
Сенга хушхабар бўлсин, онангга қилган хизматларинг эвазига Аллоҳ сендан рози бўлди. Онангнинг дуосини қабул айлади ва сени жаннатда менга қўшни қилди, - деди.

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР