Тавсия қиламиз

АҚЛ КУЧИ

Мақолалар access_time5-сентябр 2017, 20:41

Қадин замонда бир енгилмас паҳлавон бўлган экан. У ўз кучини намойиш қилишни…

Расуллик мартабаси набийлик мартабасидан баланд ҳисобланади.  

Мақолалар access_time15-май 2017, 12:50

«Пайғамбар» сўзи форсий тилдан олинган бўлиб, пайғом етказувчи,…

ҚАНДАЙ БЎЛСАНГИЗ ШУНДАЙ ЯШАНГ

Мақолалар access_time20-феврал 2018, 15:52

"Ҳар бир (диндор) учун ўзи юзланадиган тарафи (қибласи) бор. …

Тафаккур_вақти

access_time9-октябрь 2018, 11:37 visibility193

Кичик бир сичқон катта туянинг тизгинидан маҳкам ушлаган ҳолда, мағрурланиб олдинда  борар эди. Туя ўз табиатига кўра, сичқонга итоат қилиб унинг ортидан оҳиста оҳиста юриб борар эди. Сичқон бу равишдан маст бўлиб, ўзининг ким эканлигини унутиб, кичиклигини кўролмай:
- "Мен қандай ҳам кучли паҳлавонман. Ҳатто туяларни ҳам қийналмасдан, бемалол тортиб юроладиган даражада зўрман!" - деб мақтаниб қўярди.
Юриб юриб бир дарё соҳилига келдилар. Дарёни кўрган мутакаббир сичқон бирдан қотиб қолди. Унинг ман-манлигидан хабари бўлган ва индамай эргашиб келаётган туя эса, маънодор бир шаклда:

– "Эй тоғда ва текисликда менга ҳамроҳлик қилган сичқон! 
Нега тўхтаб қолдинг?
 Нега ҳайрон бўлиб қотиб қолдинг? 
Қани, мардларча дарёга кир! 
Сен менинг қўриқчим, йўлбошчим эмасмидинг? 
Йўл ўртасида бундай аҳволда тўхтаб қолиш сенга ярашадими?" - деди.

Хижолатда қолган сичқон, дудуқланиб шундай жавоб берди:

– "Биродар! Бу сув ниҳоятда кўп, ниҳоятда чуқур экан. Чўкиб кетаман деб қўрқаяпман!"

Туя сувга тушиб:
– "Эй сичқон! 
Қара сув тизза бўйи экан, қўрқишга ҳожат йўқ!" - деди.

Сичқон чорасиз ва хижолат бўлиб, ўз эътирофида давом этди:
– "Эй ҳунарманд туя! Дарё сенинг наздингда чумоли, бизнинг наздимизда эса аждарҳо кабидир. Чунки тиззадан тиззани фарқи бор. Меникига ўхшаган юзлаб тиззаларни устма уст қилсагина, сенинг биргина тиззанг бўлиши мумкин!"
Бундан сўнг кўпни кўрган, кўпни билган, ақлли туя, сичқонга шундай насиҳат қилди:
– "Мадомики шундай экан, кибр ва ғурурга алданиб, ўзингга ишониб бундан кейин бунақанги одобсизлик қилма, ҳаддингни бил! Сенга қилинган чиройли муомала ва илтифотдан ўзингдан кетма. Чунки Аллоҳ таоло ҳаддан ошганларни ва ўзидан кетганларни севмас! 
Сен бориб ўзингга ўхшаган сичқонлар билан бўй ўлчашгин!"
Бунақанги чиройли дарсдан кейин, ўз хатосини англаб етган сичқон:
– "Тавба қилдим, пушаймон бўлдим, мени кечир! Аллоҳ учун, мени шу ҳалок қилгувчи, ғарқ қилгувчи сувдан ўтказиб қўй!" - деб ёлворди.
Туянинг сичқонга раҳми келиб, унга яна марҳамат кўргизиб:
– "Қани, ўркачимнинг устига чиқиб ўтир! 
Бу сувдан ўтмоқ ва бошқаларни ўтказмоқ менинг ишимдир. Зеро менинг вазифам, сенинг каби юз мингларча ожизларга хизмат қилишдан иборатдир!” деди ва сичқонни дарёнинг нариги қирғоғига ўтказиб қўйди...