Тавсия қиламиз

9-май! Қуръон тиловати ва дуолар қилиш.

Мақолалар access_time9-май 2017, 11:52

Иккинчи жаҳон урушида қатнашган, жон фидо қилган, аммо даҳшатли зулмни енгиб,…

Хушмуомала бўлайлик!   

Мақолалар access_time2-август 2017, 13:42

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизга хушмуомала бўлишни буюрган. Ким бўлишидан…

ЖАҲЛ ШИРИНМИ?!

Мақолалар access_time25-август 2017, 18:01

Жаҳл билан турган зарар билан ўтиради.          …

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига хитоб қилиб, қуйидаги амалларни ихлос билан бажаришни амр қилмоқдалар:

access_time9-октябрь, 16:22 visibility893

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
   «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг видолашув ҳажида хутба қилиб:
   «Аллоҳга тақво қилинглар, беш намозингизни ўқинглар, ойингиз рўзасини тутинглар, молларингизнинг закотини беринглар ва ишбошингизга итоат қилинглар, Роббингизнинг жаннатига кирурсизлар», деганларини эшитдим».
   Термизий ривоят қилган.

   ШАРҲ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига хитоб қилиб, қуйидаги амалларни ихлос билан бажаришни амр қилмоқдалар:

1. "Аллоҳга тақво қилинглар".
Аллоҳга тақво қилиш Унинг амрларини бажо қилиш ва қайтарганларидан қайтиш билан бўлади. Тақвонинг энг аввалги ўринларида ушбу ҳадисда зикр қилинган амаллар туради.

2. "Беш намозингизни ўқинглар".
Яъни фарз қилинган беш вақт намозингизни ўқинглар.

3. "Ойингиз рўзасини тутинглар".
Яъни сизга фарз қилинган Рамазон ойининг рўзасини тутинглар.

4. "Молларингизнинг закотини  беринглар".
Ҳар бир турдаги молдан қандай ва қанча закот бериш аниқ, ана шунга қараб, ҳар ким ўзига фарз бўлган закотни берсин.

5. "Ишбошингизга итоат қилинглар".
Яъни шарий маънодаги сизга бошлиқ бўлган одамга Аллоҳнинг амрига мувофиқ бўлган ишида итоат қилинглар. Аллоҳга маъсият бўладиган ишида бандага итоат қилиб бўлмайди.

6. "Роббингизнинг жаннатига кирурсизлар".
Демак, инсон жаннатга кириши учун ушбу зикр қилинган нарсаларнинг ҳар бири адо этилиши зарур.

«Руҳий тарбия, 2-жуз» китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР