Тавсия қиламиз

Аччиқ олма

Долзарб мавзу access_time10-март 2017, 18:24

Бу воқеа мустабид тузум пайтлари бўлиб ўтган эди. Ўтган асрнинг 80-йиллари…

ДУОСИ ҚАБУЛ ЗОТ

Долзарб мавзу access_time28-март 2017, 21:00

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Саъд ибн Абу Ваққос…

Солиҳ амаллар зое бўлмайди

Мақолалар access_time1-июль, 18:28

Карами кенг Парвардигоримиз холис ният билан қилган ҳеч бир садақотимизни…

Ота-онага эҳтиром вожиб амалдир

access_time10-октябрь, 12:19 visibility516

Ота-онага эҳтиром вожиб амалдир. Аслида шунинг ўзи мавзуни тушунишга етарли бўлиши керак, биродарлар.

Бугунги мавзудан келиб чиққан ҳолда, биз бугунги куннинг мусулмони қандай бўлиши кераклиги ҳақида ҳам бир тафаккур қилиб кўрайлик.

Қуръони Каримда Ёсин сурасида жаннат аҳли ҳақида «улар энди мева-чеваларни тановул қилиб, ҳазил-мутойибалар билан машғул бўлиб, роҳат-фароғатда бўладилар», дейилади. Улуғ муфассирларимиздан имом Насафий бу ердаги «шуғул» сўзини «инсоннинг ҳаётдан завқ олиб, баҳра олиб яшаши», деб таърифлаган эканлар. Аслида биз бу ҳаётга ҳасад, адоват, уриш-жанжал, тўполонлар учун юборилмаганмиз. Буни олдин ҳам айтган эдик. Биз ҳаётдан завқ олиб яшаш учун юборилганмиз. Бу дунё охират учун бир имтиҳон, аммо дунёдаги насибангни ҳам унутмагин деган кўрсатмалар бор динимизда. Бу насиба – ҳаётдан лаззат олиш, мамнун бўлиб яшаш насибасидир. Аллоҳ таоло ҳазрати Одам билан Ҳаввони жаннатда яратди, аммо хатолари туфайли жаннатдан ерга туширди. Бу ҳаёт қисқа, ўткинчи ҳаёт, ҳар бир мўмин-мусулмон инсон ўз олдига жаннатни мақсад қилиб қўйган. Аммо жаннатга эришиш учун бу дунёда шароит яратади. Ҳазрати Одамнинг болалари ҳазрати Нуҳ алайҳиссаломнинг тўфонидан кейин ўзига шароит ярата бошлади. Уй қурди, уй қуришни андозасини Каъбадан олди. Каъбани ҳазрати Одам алайҳиссалом қурган эдилар, чунки у зот жаннатдаги шарт-шароитларни кўрган эдилар. Ҳар бир инсон бирон жойга бориб яшаса, ўзига шароит қилади, уй-жой қилади, ётоқхона, меҳмонхона қилади, ошхона қилади, уйининг атрофини ўрайди, таҳоратхонасини тўғрилайди. Бу нарса аслида бизнинг қонимизда, генимизда бор.

Демак, дунёда ҳам жаннатдан бир намуна олиб яшаш керак. Шунинг учун Аллоҳ таоло инсонни халифа деб номлади. Халифа эса ер юзини моддий ва маънавий обод қилишдек буюк вазифани бажариши керак. Шунинг учун бу ҳаётдан норози бўлиб яшаш керак эмас. Нолиб, кир излаб, айб қидириб эмас, балки ҳикмат қидириб, яхшилик қидириб, рози бўлиб яшаш керак.

Биродарлар, бугун биз Ислом умматини, умуман инсониятни мана шу яхшиликка кўпроқ чақиришимиз керак. Чунки одамлар шафқатсиз, ўта шафқатсиз бўлиб кетмоқда, ёмон ниятли, бадгумон бўлиб кетмоқда. Яхшиликлар эса бирин-кетин камайиб бормоқда. Аввалгидек мусофир одамни меҳмон қилиш йўқолиб боряпти. Ислом оламида мусофирнинг бирон ташвиши, дарди бўлмаган. Бирорта мусофир кўчада қолмаган, муқим одам уни уйига олиб кетиб, меҳмон қилган. Масжидларнинг миноралари шунинг учун баланд бўлган, бойларнинг уйи узоқдан кўринадиган бўлсин деб кўпқаватли қилинган. Бунинг сабаби шуки, мусофирлар кўчада қолиб кетмасин, оч қолмасин, узоқдан минорани, уйларни кўриб, мен мусофирман деб бемалол ўзининг уйига киргандек кириб борсин деган яхши ниятда шундай қилинган. 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР