Тавсия қиламиз

БИЛАСИЗМИ : Аллоҳ таоло Қуръони каримни бир неча сифатлар билан зикр этган.

Биласизми access_time10-май 2017, 16:10

Аллоҳ таоло Қуръони каримни бир неча сифатлар билан зикр этган.   Жумладан:…

Oила қуришдан кўзланган мақсадлар.

Мақолалар access_time27-октябрь 2017, 11:25

Oила қуришдан кўзланган мақсадлар. Тўй қилиш камбағал одам учун ҳам муаммо…

Ғарблик мутафаккирларнинг пайғамбарларимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларидаги тавсифлари

Мақолалар access_time27-ноябрь 2017, 13:22

Инсоният тарихида Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламчалик қавми…

НОУМИД БЎЛМАНГ

access_time11-октябрь, 13:00 visibility64

«...Аллоҳнинг раҳматидан зинҳор умид узманглар».
(Зумар, 32)

   Алишер Навоий ҳазратларининг таваллуд айёмлари кунларида талабалардан бири шоиримизнинг ушбу рубоийсини шарҳлаб беришимни сўради:

     Аҳбоб, денгизки, хону мондин тамаъ уз,
    Не хону мон, жону жаҳондин тамаъ уз.
    Не жону жаҳон, кавну макондин тамаъ уз,
    Лек демангиз муники, Ондин тамаъ уз.

   Тўғриси, ҳазратнинг бу рубоийлари мазмун-моҳиятига унча эътибор бермаган эканман. Қўқонлик маърифатпарвар, камтарин, камсуқум инсон, Навоий ижодининг ажиб мухлиси ва билимдони, асли касблари ҳайдовчи бўлган Иброҳимжон домлага қўнғироқ қилиб, ёрдам сўрадим. Устоз «китоб кўриб» бир соатдан сўнг жавоб беришларини айтдилар.
   Аҳбоб - дўстлар, тамаъ уз - умид уз, воз кеч, кавну макон - икки дунё демакдир. Эй дўстлар, менга хону монингдан, жону жаҳонингдан, хатто икки дунёйингдан воз кеч, умидингни уз, деб айтингнлар, бироқ зинҳор Ундан (Аллоҳдан), Унинг раҳматидан умидингни уз, воз кеч, дея кўрманг, демоқдлар Ҳазрат Навоий.
   Мумтоз адабиётда иқтибос деб номланувчи шеърий санъат бор. Бунда шоир оят ё ҳадисдан намуна ёхуд мазмунини келтиради. Алишер Навоий мазкур рубоийсида «Ла тақнату мир-роҳматиллаҳ» оятининг мазмунини сингдирганлар. Иброҳимжон домла яна бир муҳим маълумотни айтдилар. Тарихчи Низомиддин Хомушнинг гувоҳлик беришича, соҳибқирон Амир Темур бобомиз вафотларидан олдин ана шу оятни ўқиб жон таслим қилган эканлар...
   Инсон кўпинча, тушкунликка тушиб, ич-этини еб, энди нима бўлса-бўлар, дея ёхуд содир этган гуноҳи асло кечирилмаслиги, энди «фойдаси йўқ»лигини ўйлаб қийналади, ғамҳа чўмади. Ҳолбуки, бу шайтон ва нафс қутқусидир.
   Парвардигори Олам ширкдан бошқа барча гуноҳларни кечиришини билдирган. Муҳими - банда тавба эшиги томон йўналсин. Ҳатто астойдил қилинган тавба нафақат гуноҳларнинг кечирилиши, балки савобга айлантирилишига сабаб бўлиши хушхабари ҳам бор.

«Ўксинма» китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР