Тавсия қиламиз

Чиройли хулқ - инсоний фазилат

Мақолалар access_time13-август 2017, 10:45

Чиройли хулқ - инсоний фазилат Инсоннинг ҳурмат қозониши, кишилар ўртасида…

ЗИЁЛИ МЕҲМОН 

Янгиликлар access_time26-сентябр, 18:47

ЗИЁЛИ МЕҲМОН    Қадим ва навқирон Ўзбекистонга,  Буюклар…

Аллоҳнинг розилиги учун дўстлашган инсонлар

Мақолалар access_time16-март 2017, 22:21

Қуръони каримда мўминлар ўзаро бир-бирларига дўсту биродар эканликлари баён…

Инсоннинг омадини кўра олмаганлар унга ёмонлик қилишга ҳаракат қиладилар

access_time11-октябрь, 13:42 visibility283

Бир илон капалакни ейман деб қувибди. Капалак қўрққанидан жон талвасасига тушиб, қанотларини қаттиқ-қаттиқ қоқиб, уч кунгача қочибди. Чунки қўрқув куч берар экан-да. Илон ҳам капалакнинг изидан қадамма-қадам ўрмалаб бораверибди. У ҳам таъқибини қўймабди. Кучдан қолган капалак охири бориб, бир гулга қўнибди-да, илонга «Мени ўлдиришингдан олдин учта саволим бор», дебди. Илон «Одатда мен ўлжамга бундай имконият бермас эдим. Лекин майли, сенга имконият бераман, охирги сўзинг шу бўлақолсин», дебди. Капалак шундай дебди: «Биринчи саволим. Капалаклар сенинг емишингми? Асли капалаклар билан овқатланасанми?». Илон «Йўқ», дебди. «Иккинчи саволим. Мен сенга бирон ёмонлик қилдимми?» дебди капалак. «Йўқ», дебди илон. «Учинчи саволим. Унда нимага мени ўлдирмоқчисан?» дебди капалак. Илон шундай дебди: «Мен сенинг қанот қоқиб, парвоз қилишингни кўра олмайман», дебди.  
Бунда кўп ибрат бор экан, биродарлар. Аслида капалак илоннинг емиши эмас эди, у илонга ёмонлик ҳам қилмаган эди. Лекин илон уни емоқчи, ўлдирмоқчи, чунки унинг парвоз қилишини кўра олмаяпти. Жамиятда ҳам худди шундай – ҳасад шу қадар авж олиб кетди, биродарлар. Аслида инсон инсонни емайди, инсоннинг емиши инсон эмас. Бир инсон бир инсонга ёмонлик ҳам қилмаган. Лекин ўша инсон бунга ёмонлик қилади. Демак, бу инсоннинг омадини кўра олмагани учун, унга келаётган неъматларни, унинг бошига қўнган бахт қушини кўра олмагани учун, унинг қанот қоқиб, парвоз қилишини кўра олмагани учун ёмонлик қилишга ҳаракат қилади. Бугун ана шундай илонлар кўпайиб кетди, биродарлар. Дашту чўлларда илон қолмади, ҳамма илон бизнинг қалбимизда. Ҳолбуки бу қалбга фаришталар воситасида илм нури кириши керак эди. Ит бор уйга фаришта кирмайди. Бугун бизнинг қалбларимизга итлар кириб олган, қалбимиз илону чаёнларга тўлиб кетган. Дашту даладаги ҳамма илону чаёнлар қалбимизга ўрнашиб олди, шунинг учун мусулмонлар орасида нотинчлик юрибди.  
Юқорида ҳаётдан завқ олиб яшайлик деганимнинг сабаби шуки, бу умр қисқа, жуда тез ўтиб кетади. Завқ-шавқ билан, розичилик билан яшалса, жамиятда осойишталик бўлади, яхшилик бўлади, барака бўлади, биродарлар. 
Аввал ҳам айтдим, айни соатларда Яманда миллионлаб одамлар очликка гирифтор бўлиб турибди. Мен бу гапни оммавий ахборот воситасидан олиб гапирмаяпман, чунки бугун оммавий ахборот воситаларида ўйин кўп. Уруш йўқ жойда уруш бўляпти деб кўрсатадилар, уруш бўлаётган жойни тинч деб кўрсатадилар. Мен ўша Яманда менга ўхшаб имомлик қилаётган бир биродаримизнинг гапларидан олиб айтяпман. Хоҳлаган хонадонимизга киринг, музлаткичини очинг, омборхонасига қаранг, битта маҳаллага етадиган озиқ-овқат топилади. Ямандаги ўша имом биродаримиз айтяпти: «Мен бир қишлоқда имомман. Мингдан ошиқ аҳолимиз бор. Оқсоқоллар «Бутун қишлоқ бўйича егуликларни ўртага тўплайлик», дейишяпти, лекин ҳеч нарса чиқмаяпти». 
Нима учун Сомалида миллиондан ошиқ бола очликка мубтало бўлиб турибди? Нигерияда ҳам худди шундай, бошқа жойларда ҳам. Нима учун 21 асрда куппа-кундуз куни роҳинжа мусулмонларини қиришди, тириклайин кўмишди, нима учун? Нима учун барака йўқ? Зулм ёки уруш авж олгани учун, биродарлар.  
Ана шу маънода биз тинч яшашимиз зарур экан, ҳаётдан завқ олиб, қувнаб яшашимиз керак экан. Одамлардан камчилик эмас, яхшилик қидириб яшашимиз керак экан. Камчилик эса ҳаммамизда бор, биз ана шу камчилик, нуқсон, хато ва гуноҳларимиз учун тавба қилиб яшаймиз. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эса тавба қилган бандамни мағфират қиламан деб ваъда берган. 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР