Тавсия қиламиз

«ОНАСИ ТЎЙГА КЕТСА...»

Мақолалар access_time6-сентябр 2017, 16:01

Яратганга беадад шукурлар бўлсин, замонамиз тинч, юртимиз фаровон, дас¬турхонлар…

ОТАЛАРНИ АСРАНГ!

Мақолалар access_time17-март, 13:28

Отаси қўй гўштидан тайёрланган кабобни жуда яхши кўрарди. Буни билган ўғил…

ИСТИХОРА НАМОЗИ ҲАҚИДА

Мақолалар access_time17-июль 2017, 13:54

  «Истихора» сўзи луғатда хайрни талаб қилиш, деган маънони…

ҲАР БИР ЛАХЗА БАХТДИР!

access_time17-октябрь 2018, 12:07 visibility885

Қачон толеим куларкин? Бу савол барчамизда бўлиши табиий. Савол шу даражада миямизга ўрнашиб қолганки, ўзимизни овутишга тушамиз: 

“Турмуш қуриб олай, бахт қуши бошимга қўнади”;
“Янги машина гаражимда турса, ўзимни анча хотиржам ҳис қиламан”; 
“Таътилга чиқиб, бир дам олсам, ҳаммаси изига тушиб кетади...”
Бундай сўзларни айтишга сабаб бахт сари аниқ бир йўлнинг мавжуд эмаслигидир. Энг яхшиси – ҳозирги онларни қадрига етишдир.

Донишмандлардан бири айтади: “Ҳақиқий ҳаёт кечириш йўлини анча изладим. Лекин ҳар сафар йўлимда қандайдир тўсиқлар, аввал эришилиши лозим мақсадлар, чала қолиб кетган ишлар, тўланиши керак қарзларим бўларди. Кейин ҳаёт давом этарди. Мен англаб етдимки, айнан мана шулар менинг ҳаётим экан”.
Шунинг учун ихтиёримиздаги вақт қадрига етайлик. 

Бир нарса аниқ: Вақт ҳеч кимни кутиб турмайди!
Катта бўлсам;
Мактабни битирсам;
Ишга кирсам;
Фарзандли бўлсам;
Ёз келса;
Йил ўтса;
Уйимни таъмирлаб олсам;
Нафақага чиқсам;
Касалликдан қутулсам...
Биласизми, бу рўйхатни яна қанча давом эттириш мумкин? Яхшиси, келгуси онларни кутмасдан, нафас олиб турганимиз айни дамларни бахтли лаҳзалар деб ўтказайлик .

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР