Тавсия қиламиз

Президент учрашувда имом-хатибларга жазони ўташ жойларига бориб ишлаш вазифасини қўйди

Янгиликлар access_time16-июнь, 00:20

Бугун, 15 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида «Ижтимоий-маънавий…

Жуфтингиз сизни қайтадан севсин!

Мақолалар access_time24-июль, 14:40

Вақт ўтиши билан ҳаётдаги турли босимлар, иш ва фарзандлар тарбияси сабабли…

Фаҳш ишни бутун бошли саҳнага чиқариб...

Мақолалар access_time27-сентябр, 15:24

Фаҳш ишни бутун бошли саҳнага чиқариб, халққа ҳавола қилиб, дискларга кўчириб,…

Манфаат мезони

access_time14-апрел, 17:30 visibility254

Холис ният билан қилинган, кўпчиликка манфаати тегадиган ишларда инсонга Аллоҳ таоло ёрдамчи бўлар экан. Аммо бунинг акси бўлсачи? Одам кўпчиликни эмас, ўзининг манфаатини кўзлаб бир иш қилсачи? Кўпчиликка манфаати тегиши керак бўлган ишнинг бошида туриб, фақат ўз манфаатини ўйласа нима бўлади? 
Бунга бошқа бир ҳадиси шарифда жавоб бор. Ушбу ҳадисда айтилишича, бирор мансабга икки хил йўл билан эришиш мумкин. Бири инсонни ўз ҳаракати билан бўлади, бир инсоннинг хоҳишига номувофиқ ҳам бўлади. Бир одамни олиб келиб, унинг иқтидорини кўриб, бирор масъул мансабга қўйиш мумкин. Яна биров эса ўзи ҳаракат қилиб, совға-салом бериб, орага одам қўйиб, таниш-билиш орқали, пора бериб, мансабга ўтириши мумкин. Ҳадисда айтилишича, бу иккисининг фарқи жуда ҳам катта экан. Инсон ўзи ҳаракат қилиб, бирор нарса эвазига ёки бошқа имтиёзларни қўллаб, бир мансабга ўтирса, бу мансабнинг бутун масъулияти унга юклаб қўйилар экан, яъни бу иш унга оғир бўлар экан. Аммо бир одам ўзи лавозимга ўтиришни, мансаб эгаси бўлишни истамаса ҳам, иқтидори, лаёқати борлиги учун ўша лавозимга тайинланса, Аллоҳ таоло унга ёрдамчи бўлар экан. 
Бу жуда нозик, жуда қизиқ, муҳим масаладир. Бунинг фарқига яхши бормоғимиз керак. Ҳаётда бирор мақсадга интилар эканмиз, ҳар биримиз бу қоидани ўзига шиор қилиб олмоғи керак. Ҳамма жойга ўзини уравериш керак эмас, ҳадеб ўзини кўрсатаверишга шошилиш керак эмас. Аксинча, ахлоқингиз, иқтидорингиз шундай бўлсинки, мутасаддилар ўзлари сизга талабгор бўлсин. Сизга бирор мансаби таклиф қилинса, хурсанд бўлиб, дарров рози бўлишга шошилманг. Унинг масъулиятини ўйланг, ўз имкониятларингиз, истеъдодингизни холис баҳолаб кўринг, аввалига йўқ деб, бу таклиф устида яхшилаб фикр юритинг. Раҳбарлар ҳам, халқ ҳам сизни бу масъулиятга лойиқ кўрса ва бу вазифани сизга топширса, Аллоҳ сизга ёрдамчи бўлар экан. 
Ўтган улуғ зотларнинг ҳаётларини ўргансак, барчалари бирор вазифа топширилса, аввало инкор қилишган, масъулиятни адо қила олмасликдан чўчиб, Аллоҳга тақво қилишган. Аммо ноиложликдан, бошқа мувофиқ одам топилмагач, қози ҳам бўлишган, шайхулислом ҳам бўлишган. Барчалари бундай масъулиятли лавозимга мажбуран рози бўлишган ва Аллоҳ уларга ёрдамчи бўлган. Бунинг биргина сабаби шуки, у зотлар мансабга қизиқишмаган. Бу – ҳаммада ҳам топилавермайдиган нодир хислат. Мансабга қизиқмаслик, ризқни, обрў-эътиборни курсидан эмас, Аллоҳ таолодан деб билиш ҳақиқий мусулмонга хосдир. 
Бир одам мансабга қизиқяптими, демак, унинг масъулиятини билмайди, жавобгарлигидан қўрқмайди. Шунинг учун ўша лавозимга ўтирадию, ўзидан кетиб қолади, гуноҳга ботади, оқибатда ишнинг залворини кўтара олмай қолади. 
Бошқа бир одамга эса ўз лаёқатига мувофиқ мансаб таклиф қилиняпти, аммо у бош тортяпти. Демак, ўша одам унинг масъулиятини ўйлаяпти. Ноилож рози бўлиб, шу ишга киришса, ҳам халқнинг дуосига қолади, ҳам охирати обод бўлади, чунки унга Аллоҳ таоло мададкор бўляпти. 
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР