Тавсия қиламиз

НАМОЗДА ҚУРЪОН ЎҚИШ ФАЗИЛАТИ 

Мақолалар access_time28-январ, 18:33

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу…

Ҳадиси шарифдаги яхшилик

Мақолалар access_time7-май 2017, 19:32

Анас ибн Моликдан қилинган яна бир ривоятда айтилишича, бир жаноза олиб…

АМАНИНИ ҚУРЪОН КАРИМ БИЛАН ЮВИБ КАФАНЛАНГЛАР ВА ДАФН ЭТИНГЛАР

Мақолалар access_time17-декабр 2017, 12:54

АМАНИНИ ҚУРЪОН КАРИМ БИЛАН ЮВИБ КАФАНЛАНГЛАР ВА ДАФН ЭТИНГЛАР   У «Қуръони…

АЛЛОҲ ТАОЛО ДУОЛАРНИ ИЖОБАТ ҚИЛУР

access_time25-октябрь, 13:20 visibility302

     «Роббингиз: Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман... деди» 
(Ғофир сураси, 60-оят)

     Баъзилар: «Одамлар Аллоҳдан сўрайдилар, аммо Аллоҳ ҳеч нарса бермаслиги ёки сўрамаган нарсасини бериши ҳам мумкинми?» дейдилар.
       Бу саволга учта жавоб бор:
     Биринчидан, дуони ижобат қилиш ҳақида оят сўровчига бир нарса беришни ўз ичига олмаган. Оят дуо қилувчига ижобат қилишини ўз ичига олган. Дуо қилувчи эса сўровчидан умумийроқ маънодаги шахсдир. Шунинг учун ҳам дуонинг ижобат қилиниши сўровни беришдан кўра умумийроқдир.

     Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
     «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
     «Ҳар кеч Роббимиз таборака ва таоло туннинг охирги учдан бири қолганда дунё осмонига тушади ва: 
     «Ким менга дуо қилади, Мен унга ижобат қилсам, ким Мендан сўрайди, Мен унга ато қилсам, ким Менга истиғфор айтади, Мен уни мағфират қилсам», дейди», дедилар». 
Бешовлари ривоят қилишган.
       Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилувчи билан сўровчининг, ижобат билан атонинг орасини фарқламоқдалар.
     Иккинчидан, дуони ижобат қилиш сўралган нарсани беришдан кўра кенг ва умумийдир.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
     «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
     «Қайси бир мусулмон гуноҳ аралаштирмасдан, қариндошлик алоқасини узмасдан туриб дуо қилса, албатта, Аллоҳ унга бунинг сабабидан уч хислатдан бирини беради: ё сўраганини тезда беради, ё ўшанинг мислича яхшиликни унинг учун сақлаб қўяди, ё ўшанинг мислича ёмонликни ундан буриб қўяди», дедилар.
«Ундай бўлса (дуони) кўпайтирамиз», дейишди.
«Аллоҳ кўпайтирувчироқ», дедилар. 
Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган. Заҳабий саҳиҳ деган.
       Учинчидан, албатта, дуо талаб қилинган нарсага эришишни тақозо қилувчи сабабдир. Сабабнинг эса шартлари ва монеълари бор. Қачон шартлар ҳосил бўлиб, ман қилувчилари йўқ бўлса, талаб қилинган нарсага эришилади. Гоҳида бошқаси - дуо қилувчи учун хайрлироқ нарса ҳосил бўлиши ҳам мумкин.

«Руҳий тарбия, 3-жуз» китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР