Тавсия қиламиз

Ҳикматнинг фойдалари

Мақолалар access_time29-июль 2017, 12:40

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Ҳикмат нашр қилинадиган ва раҳмат…

«ҲАСАНБОЙ» ЖОМЕ МАСЖИДИДА ХАТМОНА

Янгиликлар access_time20-июнь 2017, 19:45

Муборак Рамазон ойи юртимиз бўйлаб кўтаринки руҳда, ўзгача тароват ила давом…

ҒАФЛАТ

Мақолалар access_time23-июнь, 18:17

   Кўзлари  очиқ,  аммо  кўнгли  уйқуда  бўлган…

КЎРНАМАКЛАР ИШИГА ПАРВО ҚИЛМАНГ. ЗЕРО СИЗ САВОБ УМИДИДА ҲАРАКАТ ҚИЛГАНСИЗ

access_time5-ноябрь, 19:00 visibility137

Амалингиз холис Аллоҳ учун бўлсин. Ўзгалардан раҳмат кутманг. Яхшилик қилиш эвазига нонкўрлик кўрсангиз, хафа бўлманг. Қилган яхшилигингизни кўп санаманг. Ажр-мукофотни фақат Аллоҳдан кутинг.
 "...Парвардигорларининг фазли ва розилигини топиш нияти билан Байтул Ҳаром (Каъба)га борувчиларни (уларга қаршилик қилишни) ҳалол деб ҳисобламанг!" (Моида сураси, 2-оят).
 "Мен сизлардан бу (даъватим) учун мукофот сўрамайман. Менинг мукофотим фақат оламларнинг Парвардигори зиммасидадир" (Шуаро сураси, 109-оят).
 "Айтинг: "Мен сизлардан (пайғамбарлигим учун) ажр (ҳақ) сўрамасман. Бас, у сизларга бўлақолсин. Менинг ажрим фақат Аллоҳнинг зиммасидадир" (Сабаъ сураси, 47-оят).
 "Унинг (сарф қилувчининг) ҳузурида (зиммасида) бирор кимсага қайтариладиган неъмат йўқдир" (Лайл сураси, 19-оят).
 "(Улар айтурлар): "Бизлар сизларни фақат Аллоҳ "юзи" учун таомлантирурмиз. Сизлардан (бу иш учун) бирон мукофот ва миннатдорлик кутмасмиз" (Инсон сураси, 9-оят).
 Шеър: 
 Яхшлик қилсанг гар, берилур албат
 Ажр мукофотлар тўлиқ беадад.
 Аллоҳ ва халойиқ муносабати
 Узилмас ҳеч қачон абадул абад.
Ёлғиз Аллоҳ учун амал қилинг, ҳамма неъматлар ва мукофотларни Унинг Ўзи беради. Ҳисоб-китоб қилиб жазо берувчи ҳам У Зотнинг Ўзидир.
 Қандаҳорда қатл қилинган шаҳидлар ҳақида саҳобалардан Умар розияллоҳу анҳу: "Улар кимлар?" деб сўраганларида бир қанча номлар айтилиб "Ва бошқа сиз танимайдиган кишилар", дейилди. Шунда ҳазрати Умарнинг кўзлари ёшланди ва: "Лекин Аллоҳ уларни танийди!" дедилар.
 Солиҳ кишилардан бири кўзи ожиз одамга энг зўр ҳисобланмиш фолавзаж таомини берганида, унинг оиласидагилар: "Бу кўр нима еганини ҳам билмайди", дейишди. Шунда у: "Лекин Аллоҳ билади", деди.
 Модам Аллоҳ таоло устингизда хабардор бўлиб, яхшиликларингизни билиб турар экан, одамлардан раҳмат кутиб ўтирманг.

"Ўкинма" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР