Тавсия қиламиз

Умр хотимасининг яхши ва ёмон белгилари

Мақолалар access_time2-апрел 2017, 16:42

Инсон қиладиган ҳар бир ишнинг натижаси унинг оқибати билан белгиланади.…

БИЛАСИЗМИ:Рўзани қуйидаги нарсалар бузади...

Биласизми access_time5-июнь 2017, 13:58

  Рўзани қуйидаги нарсалар бузади:   1. Жинсий алоқа. Бу рўзани…

ВАҚТИ КЕЛМАГАН ЭРТАНИ ҚЎЙИНГ!

Мақолалар access_time24-декабр 2017, 13:32

"Аллоҳнинг амри келди. Бас, унинг тезроқ келишини талаб қилмай қўя…

Ғанимат билинг!

access_time9-ноябрь, 11:21 visibility144

Азизларим кеча бизни тетапоя қилдириб,тутиб турган Оталаримизнинг бақувват билаклари бугун кексалик сабаб сўлишиб қолди....
Чиройли юзини Отамизга бахш қилган Онажонларимизнинг юзларига ажинлар қават қават бўлиб босди...
Айримларимиз Бу икки Буюк Зотлардан айрилиб ҳам бўлдик...
Меҳрибон нигоҳлари ила кўзларимга боққан Онажоним...
Ўғлим йигит бўлиб қолди, белларимга қувват бўлди деб шодликдан кўзлари порлаган Отажоним...
Ҳа, бугун уларни кўриш... учун мен уйга эмас...қабристон дея аталган, айрилган юракларни бирлаштирувчи, тупроқ остидан жимгина сукут ила сўзлаштирувчи, Қуръони Карим тиловати ила дийдорлаштирувчи муборак масканга йўл оламан...
Жим сўзлашаман, вужудимни қийнагувчи аламларни яна ҳудди гўдак боладек Азизларимга унсиз арз қиламан...
Илоҳий файз ила руҳоний дуоларини олиб яна муваққат уйимга қайтаман...
Бу сатрларни ўқиётган биродарим, агар шу онда Меҳрибон Онажонингиз ёки Отажонингиз ёнларида ўтирган бўлсангиз қўлларини ўпиб кўзингизга суртинг, ҳар куни дунё манфаати учун сизга сариқ чақалик қадри бўлмаган инсонларга гапирган ширин мулойим сўзларни шу сўзлардан ҳам кўпроғига лойиқ бўлган Азизларингиз учун нисор айланг...
Уларнинг ҳузури муборакларида имкон қадар кўпроқ бўлишга интилинг...
Тобора ғанимат бўлиб бораётган меҳрибонларингиз бағриларига оҳиста бош қўйинг...
Қарилик ўз ҳукмини кўрсатиб оқ тушган соч соқолларини оҳиста силаб сийпаланг...
Росса тўйиб тўйиб боқинг юзларига...
Сўзларим таъсир қилган бўлса, кўзингиздан раҳмат сувларини оқизган бўлса, билингки қалбингиз эрибди...
Мана шу ҳолда барча мўъмин биродарларни қаторида Ота Онаси бор дўстларимизни ва бундай буюк шарафдан эртароқ жудо бўлган биз каби ғарибларни ҳам дуоларингизда бир эслаб қўйинг...
Илоҳим Меҳрибон Ота Оналаримиз билан, кўз қувончи аҳли аёл фарзандларимиз билан ЖАННАТУЛ ФИРДАВСларда ЎЗ ДИЙДОРИ ОЛИЙИНГА бирга етишмоқлик бахтини ато эт БУЮК АЛЛОҲИМ!!!!!

Муҳаммаджон МАДАЗИМОВ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР