Тавсия қиламиз

Жаннатда Райён деган бир эшик бор. Қиёмат куни ундан фақат рўзадорларгина киради.

Мақолалар access_time20-май 2018, 18:40

Аэропортдаги шу биргина VIP-залдан кирсак қанчалик маза қиламиз. Жаннатда…

РАБИЪУЛ АВВАЛ ОЙЛАРИДА ЮЗ БЕРГАН ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР 

Янгиликлар access_time21-ноябрь 2017, 15:26

1. Ҳижратдан аввалги 53 йил, рабиъул аввал ойининг 8, 9, 10, 12 кунлардан…

Ифторни эртароқ қилиш.

Мақолалар access_time23-май 2018, 18:27

   Бунинг маъноси, қуёш ботгани аниқ бўлганидан кейин дарҳол ифтор…

ҚАРЗНИ УЗМАЙ ВАФОТ ЭТГАН ОДАМ

access_time11-ноябрь 2018, 23:34 visibility1977

Ҳар бир қарздор тезроқ қарзини узиш пайида бўлиши керак. Қарзини узмай туриб вафот этиб қолиш жуда ҳам оғир вазиятни юзага келтиради. Ўлган бандадан Аллоҳ таоло Ўз ҳақини кечиб юбориши мумкин, аммо қарз банданинг ҳақидир. Бу ҳақни қарз эгасининг ўзи кечмагунича, Аллоҳ таоло кечмайди.
       Шунинг учун ҳам  қай бир мусулмон вафот этса, аввало унинг қарзи суриштирилади ва ўша қарзни узиш чоралари кўрилади.
       Вафот этган кишидан қолган тарикага, яьни "тарк қилинган нарса"га бир неча ҳақлар боғлиқ бўлади ва улар қуйидаги тартиб ила адо этилади.

   1. Бир мусулмон одам вафот этганидан сўнг унинг тариқаси ҳисоб қилиниб, биринчи галда  уни кафанлаб, кўмиш учун кетадиган харажатлар ажратилади.
 Бунда уни кафанлашга, ювишга, гўрини қазишга, олиб бориб, кўмишга кетадиган харажатлар ўртача ҳисоб билан чиқарилади. Бу харажатлар учун кетадиган молда меросхўрларнинг ҳаққи бўлмайди.
   2. Ундан кейин одамлардан қарзи бўлса, ўша қарз учун бериладиган маблағ ажратилади.
   Бу ҳақ ҳам меросхўрларнинг ҳаққидан устун ҳақ ҳисобланади.
   Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда:
   "Мўминнинг руҳи то адо этилмагунча, қарзига боғлиқ бўлиб туради", деганлар.
   Бошқа ҳадисларда айтилишича, маййит ҳатто шаҳид бўлса ҳам, қарзи туфайли ўз даражасига эриша олмай туради. Фақат яқинлари унинг қарзини адо этганларидан кейингина шаҳидларга ваьда қилинган мартабаларга эришади. Шунинг учун ҳам қарз меросхўрлар ҳаққидан устун қўйилади.
   Фараз қилайлик, қарзи бор, аммо уни узишга ортида бирор нарсаси йўқ одамнинг ҳоли нима бўлади? Бундай ҳолда вафот этган одам Аллоҳ таолонинг ҳузурида энг катта гуноҳ бўлмиш  ширкдан кейинги ўринда турадиган гуноҳни қилиб ўлган бўлади.

«Қарз ва унга боғлиқ масалалар» китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР