
ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ НАСАБЛАРИ
Бир куни Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу кофирларнинг Пайғамбаримиз ҳақларида таҳқиромуз гапларини эшитиб қолади ва тўғри Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳузурларига ғазабланган ҳолда келади.
Буни эшитган Пайғамбаримиз насабларини баён қилиш мақсадида минбарга кўтарилдилар: (Танбеҳ бериш маъносида)
- «Мен кимман?» деб сўрайдилар.
Саҳобалар саволни яхши тушунмасдан:
- «Сиз Аллоҳнинг элчисисиз», деб жавоб беришади.
Пайғамбаримиз (с.а.в):
- «Мен Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталибман.
(Яъни сизлар ота-боболаримни яхши биласизлар).
Албатта, Аллоҳ таоло махлуқотни (яъни жин ва инсонларни) яратди. Мени уларнинг яхшилари (бўлган мукаррам инсонлар) ичида қилди. Сўнгра у (инсон)ларни икки гуруҳ (араб ва ажам)га бўлди. Мени энг яхши гуруҳ (араблар) ичида қилди. Сўнгра уларни қабилалар қилди. Мени энг яхши қабила (бўлмиш Қурайш) ичида қилди. Сўнгра уларни хонадонлар қилди. Мени энг яхши хонадон (бўлган Бани Ҳошим) ичида қилди. (Фахр эмас,) мен жон (яъни з от ва руҳ) жиҳатидан ҳам, хонадон (ва пок насаб) жиҳатидан ҳам уларнинг энг яхшиси бўлдим (зеро, Аллоҳ мени охирзамон пайғамбари этиб тайёрлар эди)», дедилар».
«Сунани Термизий», 3608-рақам. Муснади Аҳмад ибн Ҳанбал». «Мишкотул масобийҳ», 5757-ҳадис. Саҳиҳ.