Тавсия қиламиз

“МИРЗА ЮСУФ” ЖОМЕ МАСЖИДИДА ҲАШАР ЎТКАЗИЛДИ

Масжид access_time22-май 2017, 17:19

МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИ АРАФАСИ “МИРЗА ЮСУФ” (БОДОМЗОР) ЖОМЕ МАСЖИДИДА…

Ҳар бир бандани ризқини Аллоҳ таоло ўз зиммасига олган

Мақолалар access_time8-январ, 22:07

Билишимиз керакки, ҳар бир бандани ризқини Аллоҳ таоло ўз зиммасига олган.…

ҒАМДАН УЗОҚ БЎЛИШ УЧУН..

Мақолалар access_time3-январ 2018, 20:22

ҒАМДАН УЗОҚ БЎЛИШ УЧУН...  1. Ёмон инсонлардан узоқ юрмоғинг керак.…

МУБОРАК КЎЗ ЁШЛАР ЁХУД “НЕГА ЙИҒЛАДИНГИЗ, Ё РАСУЛАЛЛОҲ!”

access_time19-ноябрь 2018, 11:45 visibility727

ЖОҲИЛИЯТ АМАЛИ

Бир киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) олдиларига келиб шундай деди: “Эй Расулуллоҳ, биз жоҳилият аҳли ва бутларга сиғинувчилар эдик. Ҳатто фарзандларимизни ҳам тириклайин ўлдирардик. Менинг ҳам бир қизим бор эди. У мен чақирганимда ўзини қўярга жой топа олмайдиган даражада хурсанд бўлиб кетар эди. Улғайганидан сўнг, бир куни олдимга чақирдим. У мен билан орқамдан эргашди. Уни олиб ўзимиздан унча узоқ бўлмаган бир қудуқ олдига олиб келдим. Нозик қўлларидан тутиб уни қудуққа улоқтирдим. Унинг оғзидан эшитган энг охирги сўзим бу “Эй отажоним!”, “Эй отажоним”, деган сўзлар эди”. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) буни эшитиб йиғладилар, кўзларидан муборак кўз ёшлар оқди. 
У зот билан ўтирган саҳобалардан бири ҳалиги кишига дакки бериб: “Расулуллоҳни ҳафа қилдинг”, деди. Шунда У зот: “Тек қўй! У ўзи учун муҳим масала ҳақида сўраяпти”, дедилар ва ҳалиги кишига қараб: “Менга айтган сўзларингни яна қайта айтиб бергин”, дедилар. У бўлган воқеаларни қайта айтиб берди. У зот яна йиғладилар, ҳатто кўзларидан оққан ёшлар соқолларини хўл қилди. 
Сўнг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Аллоҳ таоло уларнинг жоҳилиятда қилган амалларини кечди. Янгитдан (эзгу) амал бошлагин!”, дедилар.
Сунани Доримий.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР