Тавсия қиламиз

ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАДИ

Мақолалар access_time30-январ, 13:59

Яратган Роббимизга шукрлар бўлсинким, бизга бу жаннатмакон Ватанни, буюк…

ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД МУСТАФО СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАССАЛАМГА ДАРАХТНИНГ БЎЙСУНИШИ

Мақолалар access_time17-апрел 2017, 15:22

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  "Расулуллоҳ соллаллоҳу…

ҲАЛОЛЛИК ЙЎЛИ

Мақолалар access_time3-август 2017, 14:17

2012 йилнинг декабр ойида Испаниянинг Наварра вилоятида енгил атлетика бўйича…

САБРНИНГ ТУРЛИ ИСМЛАРИ

access_time16-апрел 2017, 17:58 visibility900

Сабр икки хил бўлади:
Биринчиси - баданий сабр.
Бунда қийинчиликларга бадан ила чидалади.
У феълий, яъни амалий бўлиши мумкин. Мисол учун, оғир ва машаққатли ишларни ва ибодатларни чидам ҳамда сабот билан адо этиш.
 Яна баданига етган оғирликни кўтариш билан ҳам бўлади. Мисол учун, калтакка, оғир беморликка ёки жароҳатга чидаш.
 Мазкур турдаги сабр шариатга мувофиқ бўлса, мақталган иш бўлади.
 Иккинчиси - маънавий сабр.
Бунда табиати тортган ва ҳавоий нафс иштаҳа қилган нарсаларга сабр қилинади. Мана шу сабр энг кучлисидир.
Худди шу сабр ўзи боғлиқ бўлган нарсага қараб, турли исмлар билан аталади:
Агар қорин ва фарж шаҳватига сабр қилиш бўлса, "иффат" деб номланади.
Агар дод-вой қилмасдан мусибатга чидаш бўлса, "сабр" дейилади.
Агар бойликни кўтариш бўлса, "ўзини тутиб олиш" дейилади.
Агар замон қийнчилигига инжиқлик қилмаслик бўлса, "бағрикенглик" дейилади.
Агар маишатпарастликдан юз ўгириш бўлса, "зуҳд" дейилади.
Агар оз насабига сабр қилиш бўлса, "қаноат" дейилади.

"Руҳий тарбия" китобидан.

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР