Тавсия қиламиз

Аёлингиз кўзингизга ёмон кўрина бошласа...

Мақолалар access_time12-март 2019, 15:09

Бир йигит ҳикмат ва тажриба эгаси бўлган бир донишманднинг олдига борди.…

ИЗЗАТ – ИСЛОМДАДИР!

Мақолалар access_time18-феврал, 11:27

Тарих китобларида ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг фатҳ этилган Қуддус шаҳрига…

УСТОЗГА МУҲАББАТ

Мақолалар access_time1-октябрь 2019, 14:26

Мавлоно Жалолиддин Румийнинг Пирлари ва устозлари , у зотга маърифат ўргатган…

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҲАЗИЛЛАРИ ҲАКИДА БАЁН ҚИЛИНАДИ

access_time27-ноябрь 2018, 16:03 visibility953

 Анас розияллоҳу анҳу дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан ҳазил-мутоиба қилар эдилар. Ҳатто бир кун менинг бир кичик укамга боқиб дедилар: Эй, Абу Умайр, нима килди Нуғайр?
Изоҳ. Анас дедилар: Менинг укамнинг кичкина бир қушчаси бор эди. Уни боқиб, у билан ўйнаб, юпанар эди. Иттифоқо, у қушча ўлиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ўлганлигини билиб туриб, болага дилдорлик қилиб, қушчага нима бўлди, дедилар. Бу камоли илтифотлари эди. Уламолар деганларки, бу мухтасар, оз илтифотлик бир ҳадисдан фукоҳолар юз адад масала айтганлар. Жонлар фидо бўлсин, шундай бир маҳбубгаки, бир ҳазил жумлаларидин юзлар диний масала  вужудга келур. Соллаллоҳу алайҳи васаллам. ''Ҳаётул хайвон'' соҳиби Нуғайрни булбул деганлар.

 Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Саҳроликлардан бир одам бор эди Номи Зоҳир эди. Сахродан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига хадя келтирар эди, ва қачон ўз ахлига қайтиб бормофчи бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга керакли нарсаларни ҳозир килдириб берар эдилар. Бир кун дедилар: Зохир бизнинг сахромиздир. Биз унинг шаҳарликларимиз, ва у зот уни яхши кўрар эдилар ва у одам шакли хунук, килиғи махбуб эди. Бир кун  Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ёнига келдилар, ва ул киши бозорда ўз молини халққа сотиб турган эди.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орқа тарафдан келиб, уни қучоқладилар ва у киши бу зотни курмай: "Бу ким, мени қўйиб юбор", дер эди. Кейин орқасига қараб, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни таниб қолди. Сўнг нима қилсалар туриб берди. Кейин соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бу қулни мендан сотиб олур?" деб овоз қилавердилар. Ул киши деди: Ё Расулаллоҳ, бу моллари ўтмас мол экан, энди билурлар. Буни ҳеч ким олмайди". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Бу мол халққа утмаса ҳам, Аллоҳ ҳузурида ўтур", ёки "сен Аллоҳ ҳузурида қимматли молдирсан" дедилар.

 Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, миниш учун бир жонивор талаб қилди. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Мен сени урғочи туянинг боласига миндирмоқчиман. У одам деди: Мен урғочи туя боласини нима қиламан? Жаноб дедилар: Бу ҳамма туяларни урғочи туя туғмай, нима туғади?

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят: саҳобалар дедилар: Ё, Расулаллоҳ, Сиз бизлар билан ҳазил қиласиз, РАсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Ҳа. Мен ҳазил қиламан, лекин ҳақдан бошқа бир сўзни айтмайман. 

''Шамоили Муҳаммадийя'' китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР