Тавсия қиламиз

2017 ЙИЛ 26 АПРЕЛЬ КУНИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДА РЕСПУБЛИКА ҚОРИЛАР МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТАДИ

Янгиликлар access_time21-апрел 2017, 16:14

Диёримизда анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган Республика қорилар мусобақаси…

БЕКОРЧИ БЎЛМА. ДОИМ ИШ БИЛАН МАШҒУЛ БЎЛ

Мақолалар access_time28-ноябрь 2017, 13:41

 Бекорчилар миш-миш ва шов-шув тарқалувчи кишилардир. Чунки уларнинг…

Buyuk xulq soxibi

Мақолалар access_time27-ноябрь 2017, 10:49

Buyuk xulq soxibi Bismillahir Rohmanir Rohiym. Alhamdulillahi Robbil a’lamiyn.…

"КИШ - КИШ"  (йиғлатувчи воқеа)

access_time28-ноябрь, 13:27 visibility256


Фазилатли аёл ушбу  воқеани сўзлаб берди:
- Мазам бўлмаганлиги боис касалхонага  бордим. Кириш учун  рақамимни олдим ва навбатимни кута  бошладим. Бироздан сўнг ёшгина қиз кириб  рақамини олиб ўтирди...
Жуда чиройли кийинган ва ўзига оро берган эди. Ичимда қандайдир овоз унга насиҳат қилишимга ундар эди. Иккиланиб  турдим кейин Аллоҳга  таваккал қилиб, ёнига бориб ўтирдим...
Салом бердим. Кейин мулойимлик билан  танбеҳ бера бошладим. Аллоҳнинг амрига хилоф иш қилаётганини  секингина тушунтирдим...
У бўлса овозини  баландлатиб, унинг  ҳаётига аралашмаслигимни айтиб, жеркиб берди.
Ўзи айтганидек..."Бу унинг ҳаёти, истаган кийимини кияверсин.. ".
Жойимга қайтиб ўтирдим.
... Лекин, ичимдаги овоз мени тинч қўймас эди... - "Нима учун унга ЎЛИМ  ҳақида сўзламадим?"..
Яна унга табассум билан юзланиб, мурожаат  қилдим:
- Қизим, биргина саволимга жавоб  беришингизни хоҳлардим, майлими  сўрасам..?
Уфлаб:
- "Майли, сўранг.." - деди.
Унга дедим:
- Қизим, ҳозирни ўзида ЎЛИМ ФАРИШТАСИ келиб қолса, унга нима деб  жавоб берган бўлар эдингиз..?
Қиз жавоб берди, кошки эди жавоб бермаганида. Лекин у, мазаҳ қилиб  айтди:
- Мен унга «киш» «киш»  деб айтаман...
Унинг жавоби ҳудди чақмоқ ургандек бўлиб, лавҳада зохир бўлган рақамимга тўғри келиб  қолди...
Шифокорнинг ҳузурига кирдим. Холим анча оғир эди. Қандай қилиб бундай сўзларни айтди экан..?  Инсонга бундай сўзлар аҳамиятсиз бўлиб  кўринса?!
...Нафақат гапиришга,  балки ўйлашга ҳам  қўрқаман..
Шифокорнинг кўригидан  чиқдим...
Қарасам бир талай аёллар ва ҳамширалар йиғилишган.
Кетма-кет "ИННА  ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА  ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН" деган сўзларни эшитдим...
Яқинроқ бориб қарадим..  
Нимани кўрдим, эй Аллоҳ... ахир бу ўша  қиз-ку...!!!
Ичимдаги товушчи..? Унга "тавба қилиши учун" охирги фурсат берилган экан..
Лекин у бу фурсатдан у фойдаланмади ва  менсимай ҳазил қилди.
Унга ўлим фариштаси келган... 
Табиийки, унга "киш-киш" дейиш тугул,  бирон-бир «СЎЗ» айта олмаган....

 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР