Тавсия қиламиз

ИЙДУЛ-ФИТР НАМОЗИ

Мақолалар access_time26-июнь 2017, 02:50

Шаввол ойининг биринчи куни икки ракъат ийдул-фитр (фитр байрами) намозини…

НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?

Мақолалар access_time20-май 2017, 16:55

 Ушбу ва бу ерда айтилмаган яна бошқа омилларни эътиборга олган ҳолда…

Биз ёмонларни ёмон кўрмаймиз, ёмонликни ёмон кўрамиз. 

Мақолалар access_time24-май 2017, 18:15

Динимиз ҳеч қачон ёмонларни ёмон кўришга буюрмайди, ёмонликни ёмон кўришга…

ОГОҲНОМА

access_time29-ноябрь, 14:49 visibility131

 Ҳазрат Оиша (розияллоҳу анҳо)дан:
        «Фалокатга учраган бир аёл хотинлар тўпланган бир жамоа ёнидан ўтди. Улар бу аёлни мазах қилиб кулишди.
        Бу ҳаракатлари туфайли у аёллардан бир қисми ўшандай фалокатга дучор бўлишганини кўришди».
        Бирор кишининг бошига тушган фалокатдан хурсанд бўлиш, уни айблаш, ёмонлаш Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) томонларидан манъ қилинган. 
        Яна бир ҳадиси шарифда бундай дейилади:
        «Ким бирор диндошини у яширин қилган ёки тавба қилган бирор гуноҳи учун айбласа, ўзи ҳам ўша гуноҳ ишни қилмагунча ўлмайди».

  «Ўксинма» китобидан.